2:46

Қишги парвариш

MP3

Ассалому алайкум латофатли опа-сингиллар. Инсон зоти гўзалликка ташна, айниқса аёллар. Улар доимо гўзал ва латофатли бўлишни истайдилар. Бироқ қишда кўпгина аёлларимизнинг юз терилари қуруқлашиб кетади. Лаблар қуруқшаб ёрилади. Совуқ ҳаво юз терисига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Бироқ шундай об-ҳаво ҳам бизнинг гўзал бўлишимизга ҳалал беролмайди. Бундай ҳолатлар учун мен Лола сизга энг ажойиб ва энг фойдали маслаҳатларимни бераман.

Қишда лаблари ёриладиган аёлларимизга қуйидаги малҳам ёрдам беради. Бир чой қошиқ табиий асалга, 5-6 томчи зайтун ёғини аралаштириб қўйинг. Сўнгра кун давомида ўша малҳамдан лабингизга суртинг. 15-20 дақиқадан сўнг лабингиз яна аввалгидан юмшоқ ва гўзал бўлади.

Қишда юзлари қуруқшайдиган аёллар ҳар куни кечқурун ётишдан икки соат аввал юзларини тозалаб, зайтун мойини енгилгина суртиш керак. Суртиш давомида юзни уқалаш ҳам ёрдам беради.

Қишда ҳам ўзингизга оро беришни ва юз терингизни парваришлашни унутманг. Бир дона лимон шарбати ва асални аралаштириб юзингизга суртинг. Юзингиздаги доғлар миқдори ва рангига қараб 10-30 дақиқа ушлаб туринг. Ниқобнинг қолган қисмини музхонада сақлашингиз мумкин. Бу ниқоб юзни оқартиради.

Хамиртурушли ниқоб – уни тайёрлаш учун бир бўлак хамиртуруш, тахминан 10-15гр ва озгина сут керак бўлади. Хамиртурушни сут билан эзиб, қаймоқ қуюқлигидаги масса ҳосил қилинг. Агар юз терингиз қуруқ бўлса, ниқобга бир томчи зайтун ёғидан қўшишни тавсия қиламан.

Ҳозирда кўпгина косметик фирмалар юзга сепиладиган махсус минерал сувларни ишлаб чиқармоқдалар. Агар шундай сувдан фойдаланиб турсангиз, пардозингиз бузилмайди. Бундан ташқари кичик сув зарралари сачраганда юзни ажойиб тарзда уқалайди. Ушбу сув юздаги тешикларни тозалайди, қишда шамол ва совуқдан сақлайди.

Минерал сувда ювиниш, сочларни ювгандан сўнг чайиш ҳам яхши, чунки бунда сочлар ипакдек майинлашиб, жилоланади.

Ҳафтада бир марта минерал сув билан душ қабул қилинг. Бунинг учун минерал сувни оддий сув билан аралаштириб, устингиздан қуйинг ва артинмасдан бадан териси қуришини кутиб туринг.

Тирноқларингиз тез синадиган, мўрт бўлиб қолса, бармоқларингизни шўр минерал сувга ўн дақиқа ботириб туринг, сўнг қўлингизни артиб, минераллар таъсирини мустаҳкамлаш мақсадида тирноқларингизга таркибида кальций сақловчи махсус лаклардан суртинг.

Бир стакан минерал сувни бир ош қошиқ лимон шарбати билан аралаштиринг. Тоза юз терисига суртиб 15 дақиқа ўтгач, минерал сув билан ювиб ташланг. Ушбу аралашма ёғли юз териси учун мўлжалланган.

Азизлар ҳар қандай об-ҳавода ҳам гўзал ва мафтункор бўлинг. Бугунги тавсиялар сизларга маъқул келди деган умиддаман. Соғ ва омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top