3:02

Кичик бизнесдаги қонун-қоидалар ва ҳуқуқлар 9 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурлар асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни хавола этаман. Шартнома қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими уни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказади. Шартноманинг барча нусхаларига рўйхатдан ўтказганлик тўғрисида белги қўйилади, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ходими томонидан имзоланади, имзо муҳр билан тасдиқланади.

Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ходимлари рўйхатдан ўтказишнинг тўғрилиги учун жавоб беради. Шартнома белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор чиқарилади. Асосланган ҳолдаги рад этиш аниқ сабаблар кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда расмийлаштирилади. Шартномани рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари шартнома пухталаштирилгандан кейин 3 кун муддатда уни такроран тақдим этишлари шарт.

Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларида Шартномаларни рўйхатдан ўтказиш дафтарлари юритилади, уларда қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлади:

шартноманинг рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами;

шартнома тузилган сана;

шартнома рўйхатдан ўтказилган сана;

шартноманинг томонлари;

етказиб бериладиган маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар турлари ва миқдори;

шартнома суммаси;

рўйхатдан ўтказилган шартномани олган шахснинг имзоси ва сана.

Шартнома рўйхатдан ўтказилган тақдирда тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари шартнома рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб икки кун муддатда хўжаликларга рўйхатдан ўтказилган шартноманинг бир нусхасини жўнатишлари шарт. Шартномани рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари бу ҳақда хўжаликни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда рад этиш ҳужжати олинган кундан бошлаб 2 кун муддатда хабардор қилиши шарт.

Рўйхатдан ўтказилган шартномага киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар шартнома билан бўлган тартибда расмийлаштирилади ва улар туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин бажарилиши керак.

Шартноманинг томонларда ҳамда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимида қоладиган нусхалари томонлар шартнома мажбуриятларининг ҳаммасини бажарган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида сақланади. Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top