3:08

Савдо санъати

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бозорга ёки бирор дўконга борсангиз, савдо ҳодимларимизнинг савдо маданиятидан бехабар эканлигини сезасиз.Аслида савдо маданияти деган нарса борми? Албатта. Профессор Херберт Кессон кишиларнинг ўз-ўзини катта ҳаётга тайёрлаши, омад ва бахтга эришиш учун ҳаракат қилиш йўллари тўғрисидаги бир қатор китоблари билан ном қозонган.»Савдо санъати” китобида эса ёзувчи ҳозирда жуда долзарб бўлиб бораётган савдо маданияти, сотувчи ва харидор муносабатлари ҳамда молни қандай қилиб тез ва кўп сота олиш сирлари ҳақида қизиқарли маълумотлар берган. Агар орангизда савдога қизиқадиганлар бўлса, бизни диққат билан тинглашни маслаҳат берамиз. Сотиш – бу санъат! Доимо, тинимсиз сотинг. Бунинг учун эса сотиш санъатини билмасангиз, дарҳол ўрганинг.

Narrator 2 Зеро, сотиш ҳозирда санъат, илм даражасига кўтарилган. Дунёдаги барча савдогарларга, тижорат аҳлига шундай хитоб қилгим келади: «Сотинг! Доимо сотинг! Тинимсиз сотинг”. Сотиш бугуннинг янги илмларидан ҳисобланади. Шунинг учун унинг ҳам бошқа илмлардаги каби асоси, қонуниятлари, шакллари, турлари ва ўзига хос жиҳатлари бор. Бу илм инкор этиб бўлмас даражада очиқ ва ҳаммага кераклидир. Кўмир конида ишлайдиганлар бу конларнинг эгалари кондаги иш яхши юришини ва мўмай даромад топишни истасалар, албатта сотиш санъатини ўрганишлари керак бўлади. Янги бозорлар топиб, у ерларда ишлари авж олишини хоҳловчи тижоратчилар, ҳатто кўпроқ юк ва йўловчи ташиш учун киракаш ҳайдовчилар ҳам бу санъатни ўзлаштиришлари зарур.

Narrator 1 Савдо-сотиқ билан шуғулланадиган барча кишилар ривожланиш ва фойдаларини орттириш учун бу санъатни яхши ўқишлари ва ўрганишлари даркор. Сиз ҳеч қачон сотишни ўз-ўзидан, осонликча содир бўладиган нарса сифатида ҳис қилманг. Баъзи дўкондорлар: «Ишимиз ўзи юришаверади”, дея газета ўқиб ўтирадилар ва дўконнинг ичида нари бориб-бери келиб юраверадилар. Адашяпсиз. Тўғри, ризқни Худо беради, аммо бу ҳаракат қилмаса ҳам бўлаверади, дегани эмас. «Сендан ҳаракат, мендан баракат” деган ҳикмат бежиз айтилмаган. Маълумки, сотиш сотувчи билан амалга ошади. Бу – сотувчининг пешона тери билан яратадиган санъати. Яхши сотувчи бўлишни истасангиз: Сотадиган нарсангизни яхши билишингиз керак; Одамларни, харидорларни таний олишингиз зарур;

Narrator 2 Ўринли гапира олишингиз даркор; Харидорларга ҳурмат кўрсатишингиз лозим; Хушмуомала бўлишингиз талаб этилади; Ва ниҳоят, мижозни молингизни сотиб олишга «мажбурлашингиз” даркор. Агар бу сўнгги шартни ҳам бажара олсангиз, Сиз «энг етук сотувчи” даражасига эришган бўласиз. Кўп гапириш ёки эзмалик билан харидорни овлаб бўлмайди. Аксинча, харидорлар сизнинг эзмалигингиздан қочадилар ва қайтиб дўконингизга кирмасликка ҳаракат қиладилар. Мол ҳақида ёлғон гапириш, кўзбўямачилик қилиш савдо илмига зид. Савдо-сотиқ қилиш мижозни лақиллатиб, унга зарар бериш дегани эмас, аксинча, унга фойдали хизмат кўрсатишдир. Сотиш илмининг биринчи ва энг муҳим қоидаси қуйидагича: «Сотувчи мижозни ширин сўзи, очиқ чеҳраси, тез фаҳмлаши, назокати, ақли ва мантиғи билан молини сотиб олишга мажбур қилсин”.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top