3:33

У — қудратли Худонинг Ўғли ва Қутқарувчи

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Исо Масиҳ — тарих, Муқаддас Китоб ва жамоатнинг марказий фигураси. У ерда яшаган инсонлардан энг ноёби ва Унинг исми барча исмдан юқори. Худо бўла туриб, инсон қиёфасига кирди ва бизнинг орамизда яшади. Бутунлай инсон ва бутунлай Худо! У — бутун илоҳиётшунослик айланадиган ўқ. У — абадийлик вақт билан туташадиган нуқта. У — бутун борлиқни Ўзига тортувчи, асрлардан олдин бўлган Қутқарувчи.

У — Мукаммал Калом ва инсон қиёфасидаги Худо. У — қудратли Худонинг Ўғли ва одамзотни севадиган Қутқарувчи. У — такрорланмас Ўрнак ва ҳамма нарсани биладиган Ўқитувчи, меҳрибон Парвардигор ва доно Насиҳатгўй, дардкаш Юпатувчи ва қудратли Шифокор, ишончли Қутқарувчи ва тўла ҳуқуқли Нажоткор, яқин ва содиқ Дўст, бизнинг муқаддас ва раҳмдил Худо. Бир номаълум муаллиф Исонинг ҳаётини аҳамияти ҳақидаги ҳикоясининг охирида шундай дейди: “Қачонлардир бу дунёда сафда юрган барча армиялар, океан кенгликларини кезган барча флотлар, ҳукм сурган барча шоҳлар ва мавжуд бўлган ҳокимиятларнинг ҳаммаси ҳатто бирлашган ҳолда ҳам инсон ҳаётига битта мана шу ҳаётдек таъсир ўтказа олмадилар!”

Шундай қилиб, Исо — Шоҳлар Шоҳи ва ҳукмдорлар Ҳукмдори! Исо — ҳақиқий Шоҳ, бўлса ҳам, У дунёда Ўз мавқейидан ҳузурланиш учун эмас, инсонларга хизмат қилиш учун келди. У камбағаллар орасида туғилиб, бутун умрини рад этилганларга ва камситилганларга бағишлаган. У — Шоҳ, аммо У инсонлар қўлидан азоб чекиш учун, хочдаги шармандали ўлимни бошдан кечириши, Худони улуғлаш ва шайтон устидан ғалаба қозониш учун келди. Исо туғилишдан олти юз йил олдин бир пайғамбар бокира аёлдан туғиладиган ва «Худо биз билан» деган маънони берувчи Иммануил исми қўйиладиган ноёб гўдак дунёга келишини башорат қилган . Пай-ғамбар ўз башоратини Унинг ноёб унвонларини айтиб ўтиш билан тўлдирди: “Ажо-йиб, Маслаҳатчи, мустаҳкам Худо, абадийлик Отаси, дунёнинг Шоҳи”(Иш. 9:6).

Исо хизмат қилган, подшолик қилмаган ва Муқаддас Китоб бизга азоб чекаётган қул — Исонинг аниқ суратини кўрсатиб беради ва бу қуллик даражаси Ишаё пайғамбар томонидан башорат қилинган. Унинг хизматини чўққиси — Голгофадаги хоч азобларини қабул қилишидир. Келинг, келаси сафар Муқаддас Китгобда азоб чекаётган қул мавзусини навбатма–навбат кўриб чиқамиз.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top