3:29

У тирилиб, шогирдларини имонда махкамлади

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Ишаё пайғамбар Китобининг 54–боби бевосита 53 бобдаги тўртинчи қул қўшиғидан кейин келади. У Масиҳ азобларини тасвирлаш билан кучли фарқ қилади. Ишаё пайғамбар китобининг 54 бобидаги тирилиш ҳақидаги башоратларни ўқиб берай.

““Эй, бола кўрмаган бепушт аёл! Шодликдан ҳайқир!

Эй тўлғоқ оғриғини билмаган аёл! Севинчдан ҳайқир!

Ахир ташлаб кетилган аёлнинг болалари эри бор хотинникидан ҳам кўпроқ бўлади”, дейди Эгамиз.” (Иш. 54:1).

Ҳаворий Павлус бу оятни Галатияликларга мактубида келтиради, бунда У янги Аҳддаги жамоатни назарда тутган. Бу оят хоч ва тирилишдан кейин бўладиган дунёдаги Хушхабарнинг тантанасини намоён этади. “Ишаё Пайғамбар Китобининг 53–бобидаги азоб чекаётган қул образини тўлиқ маъносини фақат Исонинг хочга михланишини англаб етгандан сўнг тушуниш мумкин, худди шундай 54–бобдаги қувонч олиб келадиган ҳосилни фақатгина элликчилар кунида пайдо бўлган жамоатни англаб етгандан кейингина тушуниш мумкин. Руҳий ҳосил қувонч туйғусига яқин бу — хушхабар орқали дунёдаги Масиҳ жамоатлари йиғиладиган хушхабар ваъдаси”.

Осмонга кўтарилишидан аввал Исо шогирдларига берган охиги амри Хушхабарни бутун дунёга тарқатиш эди. Бу амр ҳақида тўртта классик ҳужжатда, айниқса Матто хушхабарида хабар қилинади. Худо дунёга боришни амр қилган ва Ўзини амрини, “ — Менга ерда ва осмонда ҳар қандай ҳокимлик берилган,”–деган ажойиб сўзлар билан бошлаб беради. Ҳар бир киши Исонинг осмонда ҳокимликка эга эканлигини билади, лекин ҳозир дунёнинг ҳар бир чеккасига хушхабар тарқатиш учун юбораётган Ўзининг бир гуруҳ шогирдларига У ерда ҳам ҳар қандай ҳокимиятга эга эканлигини айтди. Унинг таълимотини асоси айнан шунда, яъни Унинг Отадан олган ҳокимлигидадир. Ўз шогирдларига ва бизларга барча халқларга бориб, уларни имонга келтиринглар деган амрни бериш билан, Исо шундай далда сўзларини айтди:

“Мана мен дунёнинг охиригача сизлар билан бўламан” (Матто 28:20).

Юқорида айтилганларни ҳисобга олган ҳолда биз энди ҳаворий Павлус ўзининг интилишларини ифода этадиган самимий сўзларига ҳайрон бўлмаймиз: “Қани энди Масиҳнинг азообларида қатнашиб, ўлимида ҳам унга эргашиб, Унинг Ўзинию тирилишини билиб олсам ва ишқилиб ўликларнинг тирилишига эришсам” (Фил. 3:10–11).

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top