3:20

Қувғинларга бўлган реакциялар 2 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Филиппиликларга мактубида (4:6) ҳаворий Павлус бизни “ҳеч нарсадан ташвиш қилмасдан, барча муҳтожлигимизни Худога миннатдорчилик билан изҳор қилишимизга” чақиради.

Аниқ равшанки, муҳтожлик пайтда биз Худога ёрдам сўраб мурожаат қилишимиз мумкин, аммо Павлус иккиланишларга, айблашга ёки Худога нодон саволларни беришимизга йўл қўймаслигимизни айтади. Биз ҳамма нарсани миннатдорчилик билан қабул қилишимиз керак, чунки, Худонинг режаси шундай ва У бизни Ўзининг тирилиш кучи билан таъминлайди. Шу Мактубнинг кейинги оятида Павлус миннатдор юракда иноят ўрнашиши ҳақида айтади: “Ҳар қандай доноликдан устун бўлган Худонинг тинчлиги Исо Масиҳда юракларингизни ва фикр хаёлингизни жам қилади”.

Калом бизга азоб чекаётганлар ва уларни қувғин қилаётганлар (қ. Мат. 5:44; Рим. 12:14) учун ибодат қилишни ўргатади (қ. Ҳав. 12:5; Ибр. 13:3; Кол. 4:18). Шунингдек, Раббимиз бизга қувғинлар пайтда тўғри жавоб қилишни ўргатиши учун ибодат қилишимиз керак. Бутруснинг биринчи мактубида (4:15–19) биз қувғинлар ва азобларга нисбатан тўғри жавоб қилиш учун икки йўриқни кўрамиз. Буларнинг бири — азобларни баҳолаш. Бутрус азоблар доим Худонинг иродаси билан келмаслигини айтади. У биз натижада азоб чекмаслигимиз учун ҳеч қачон қилмаслигимиз керак бўлган тўрт турдаги жиноят ҳақида айтади: бу ўлдириш, ўғирлаш, ёвузлик ва бировнинг мулкига кўз олайтириш. Чекаётган азобларимиз орқали Худонинг режасини бажараётганлигимизга амин бўлишимиз учун, биз азобларнинг сабабини ва уларнинг мақсадини тўғри баҳолашимиз керак.

Бутрус шу мактубнинг 17–оятида бизни азобларга тайёр бўлишга чақириб, огоҳлантиради, чунки Худо Ўзининг келишида жазолайди, синайди ва жамоати аъзолари сифатида поклайди. Бу концепция ҳам ҳаётимизнинг вазиятларини тушунишга ёрдам берувчи асосга эга.

Айнан, бизнинг Исони келишига тайёр бўлишимиз қувғин ва азобларни кучсиз қилади. Шунингдек, Бутрус ҳам: “Масиҳ биз учун жисман азоб чекиб, ўлди. Сизлар бундан ўрнак олинглар…”, — дейди (1 Бут.4:1). Бу оят Муқаддас Китобнинг Хитой тилидани таржимасида бундан ҳам кучлироқ жаранглайди: “Ўзларингизнинг қуролларингиздан азоб чекишга тайёр бўлинглар”. Ажаб эмаски, жуда кўп хитой масиҳийлари душманнинг қўлидан қуролларни тортиб олишган ва буни Худонинг ғалабаси учун ишлатишган.Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top