3:45

Павлуснинг Исога таъқиблари

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга багишланган дастурга хуш келибсиз. Худо бизни шу кадар севдики, хатто ягона углини биз учун курбон килиб, гунох хокимиятидан бизни озод килди. Чиндан хам азизлар, Исо Масихга хаётини топширган хар ким абадий хаётга эга булиб, бутун умрини Худонинг севгисида утказади. Лекин бошка томондан, Унинг шогирдлари имонлари учун дойим хаф остида булиб келишган. Чунки бу дунё гунохган тулган, бизга нажот берган Худо шохлиги эса аксинча, мукаддасдир. Бордию Мукаддас Каломни ургананадиган булсангиз, купгина мисолларни курсангиз булади. Келинг мисол сифатида Хаворийлар китобининг 23чи бобидаги оятларни келтирсак. Кун ёришгач, баъзи яҳудийлар қасдланиб, Павлусни ўлдирмагунча еб-ичмасликка қасам ичдилар. Бундай аҳдлашганларнинг сони қирқ кишидан зиёд эди. Улар олий руҳонийлар билан оқсоқолларнинг ҳузурига келиб: «Павлусни ўлдирмагунимизча ҳеч нарса емасликка оғир қасам ичдик, – дедилар. – Энди сизлар Олий Кенгаш аъзолари билан бирга мингбошининг ҳузурига боринглар ва гўё Павлус масаласини яна аниқроқ текширмоқчимиз, деб уни эртага олдингизга чиқаришини илтимос қилинглар. Бизлар эса у етиб келмасидан аввалроқ уни ўлдиришга ҳозирлик кўриб турамиз».

Павлус синглисининг ўғли, яъни жияни ана шу қасд ҳақида эшитиб қолиб, қалъага кирди-да, унга буни маълум қилди. Павлус юзбошилардан бирини чақириб:

– Бу йигитни мингбошининг ҳузурига олиб боргин, унга айтадиган бир гапи бор, – деди. У йигитни олди ва мингбошининг қошига келтириб: – Маҳбус Павлус мени ёнига чақириб, бу йигитни сизнинг олдингизга бошлаб келишимни илтимос қилди, сизга айтадиган бир гапи бор экан, – деди. Мингбоши йигитнинг қўлидан ушлаб, уни бир четга тортди-да: – Менга айтадиган нима гапинг бор? – деб сўради. Йигит жавоб берди: – Яҳудийлар гўё Павлуснинг ишини яна аниқроқ текшириш учун уни эртага Кенгаш олдига чиқаришни сиздан илтимос қилишга келишибдилар. Лекин сиз уларга қулоқ солманг. Чунки уларнинг қирқдан ортиғи Павлусни пойлаб туришибди; уни ўлдирмагунча еб-ичмаслик ҳақида қасам ичишибди. Мана ҳозир сизнинг фармойишингизни кутиб, тайёр бўлиб туришибди, – деди. Мингбоши:

– Менга бу гапларни билдирганингни ҳеч кимга айтма! – деб йигитни қўйиб юборди. Азизлар, ушбу оятларда биз Павлусни улдирмокчи булган вазиятни курсак булади. Биз чи азизлар, биз хам Исонинг шогирдларимиз. Биз хам бундай кувгин ёки азоб вазиятларига дойим таёр булишимиз керак. Азизлар, келинг бугунги ибодатни айнан кувгинларга дуч келганимизда хеч нарсадан куркмаслик ва бутунлай Худога содик ва итоаткор булишимиз учун ибодат килайлик. Азиз Отажон, бизга нажот бериб абадий хаёт эгалалари килганинг учун рахмат. Худойим, биз Сенинг шогирдларинг ва фарзандларингмиз. Отажон, биз дойим Нажот хушхабарингни одамларга етказамиз, лекин одамларга бу хеч качон ёкмайди, ва бизга дойим хужумлар килишга харакат килишади. Худойим, худди Павлусни узинг химоя килганингдек бизни хам ушбу ёвузлардан Узинг бизни химоя килиб Мукаддас Рухинга тулдир. Хеч кандай инсон Хушхабарингни айтишимизга тускинлик килмасин. Хеч кандай куркув ва кувгинлар Сенга булган севгимизни янада кучайтирсин, ва шу билан Сенинг номинг янад улуглансин. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат килганингиз учун рахмат. Бордию ибодат эхтиёжларингиз булса, бизга бу хакда dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йулланг, биз сиз учун ибодат киламиз. Хайир азизлар, Раббимиз инояти барчангизга ёр булсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top