Кўпинча, биргаликда ибодат қилаётган инсонлар Руҳга тўладилар. Шундай тарзда, ҳар қайси имонли, ҳатто одамлар орасида бўлса ҳам, Худо билан танҳо мулоқот қилиши мумкин. Одамлар бирга ибодат қилиши, бу ажойиб кечинма. Кўпинча шундай бўладики, одамлар биргаликда ибодат қилаётганларида, Илоҳий Руҳ уларни тўлдиради; Қандай пинҳона ибодат қилиш лозим? Исо бизга айтганки, биз хонамизга кириб, орқамиздан эшикни ҳам, беркитишимиз керак ва шунда яширин бўлганларни кўрувчи бизнинг Отамиз, бизга ошкора қилиб беради (Матто 6:6). Исо бу сўзларни айта туриб, эшикли хонадан кўра, бизнинг фикрларимизни кўпроқ назарда тутмоқда. Энг муҳими бизни Худо билан танҳолигимиздир. Сиз Худо билан бир ўзингиз ҳар қандай жойда бўлишингиз мумкин. Баъзи одамларга ўрмонга сайр қилгани кетаётганида ибодат қилиш яхшироқдир.
Айримлар, кимсасиз хонада беркиниб олишни маъқул деб билади. Айримлар эса, ҳатто, атрофда одамлар бўлса ҳам, «яккахонликда» бўлишга лаёқатли. Муҳими Худо билан танҳоликда бўлиш. Биз ёдда тутишимиз керакки, ибодат – бу Худо билан суҳбатдир. Қачон сиз кимникигадир келганингизда, муҳими шуки, сизда суҳбатлашишга имкон бор. Баъзида ибодатларимиз суҳбатлашишга ўхшамайди. Бу бизни Худога ваъз қилаётганимизга ўхшайди. Бундай ибодат жуда заифдир. Доим гапирадиган одам билан ким учрашишни хоҳлар эди? Бундай одамларни биз тезроқ ўз ҳолига қолдиришни истаймиз. Биз улар билан гаплашишни хоҳламаймиз. Раббий кўпинча бизга нимадир айтишни хоҳлаши аниқ, аммо биз Унга айтишга имкон бермаймиз! Биз Худони эшитишимиз, Худо бизни эшитишидан анчалик муҳимроқдир. Биз Унга нима дейишимиз мумкин, У нимани билмайди? Аммо, биз учун қанчалик кўп аҳамиятли… агар биз, фақат эшитсак!
Биз Худони қандай эшитишимиз мумкин? Худо бизга қандай гапиради? Агар Каломни ўқисак ва кейин Худодан ўқиганимизнинг мазмунини кўрсатишни сўрасак, унда Худо бизга, бу нимани билдиришини очиб беради. Худо бизга нимани гапиряпти? Муқаддас Руҳ бизга ҳақиқат йўлини кўрсатади ва бизнинг Устозимиз бўлади. Қачон Руҳ бизнинг ҳаётимизда ҳақиқатни воқелик қилганида, Худога сажда қиламиз ва У бизни ўргатгани учун Унга миннатдорлик билдирамиз. Сўнг биз ўқишни давом эттиришимиз мумкин, токи Худо яна Ўз Каломидан бизга гапирсин.
Исо «ортиқча сўзлаш» ҳақида нима деганини эсланг (Матто 6:7). Худо ўлик эмас. У бепарво эмас ва Уни кўндиришнинг ҳожати йўқ. У муҳаббат Худосидир. Биз эндигина нима ҳақида сўрашни ўйлаганимизда, У, аллақачон, бизга жавоб қилишга тайёр. Биз иккинчи бор Худо бизни эшитмади деб, сўраганимизда, ўзимизнинг имонимизнинг заифлигини кўрсатамиз. Бошқа сафар биз Уни кўндириш учун илтижо қиламиз. Худо муҳаббат Худосидир. Унга бизни эшитиш қийин эмас, У худбин эмас, У бизга ёрдам қилишни хоҳлайди!
Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.