2:29

Нажот топганимиздан кейин нима…?

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Айрим масиҳийлар “Нажотга эга бўлганимиздан кейин, истакларимиз бизни тарк этади” – деб ўйлайдилар. Бундай эмас. Худо уларни биздан олмайди, балки уларни тўғри ва ҳалол ишлатиш учун йўл кўрсатади. Агар истаклар устидан назорат бўлмаса, унда биз муқаддаслик учун кучга эга бўлмаймиз. Худо Ўзининг қудратини васвасалар пайтида намоён этиш имконига эга. Энди Худо таъмин қилган «иложи» билан фойдаланишимизга рухсат этсангиз (1-Коринфликларга 10:13).

Муқаддас ҳаётнинг шуҳрати аслида васвасалар орасида жой эгаллайди. Масиҳий қутқарилиб, ўзига хос истакларни йўқотади деб, ўйлаш жуда хавфлидир. Агар у шунга ишонса, васвасага тушишини ўйламайди ва кузатувчан бўлмайди. Табиий истакларга эга эканлигини билган масиҳий доим ибодатда бўлади.

У Худо Муқаддас Руҳнинг воситасида берган кучдан ўз истакларини назорат қилиш учун фойдаланади. Васвасалар пайти – бу Худо учун Ўз қудратини намоён этишга қулай пайт. Бу бизнинг энг катта заифлигимиз ва Худонинг энг катта қудратининг вақти.

Инсоннинг табиий истаклари билан у қутқарилганида нима содир бўлади?

Биз доимо эътиборли бўлиб, хунук истакларга ўрин бермаслигимиз керак. Биз унутмаслигимиз керак-ки, иблис воқедир ва у имонлини қулатиш учун ҳамма нарсани ишлатади. У инсоннинг табиий истакларини билади. Шайтон истаклар Худо тарафидан қандай мақсадда берилганини билади. У шунингдек, инсоннинг ички истаклари қанчалик кучлилигини билади ва инсоннинг эзгу истакларини ёвузликка буриб, уни «завқлантиришга» интилади. Мана, нима учун биз иблисдан эҳтиёт бўлишимиз керак.

Васвасага доир икки нарсани унутмаслигимиз керак:

1 Бизни васвасага солаётган истакларимизни назорат қилиш учун Исо бизга куч беради.

2 Бизни васвасага солувчи иблис воқедир, аммо Исо унга қарши туришга бизга куч беради.

Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top