3:08

Одамларга хизмат ва ўзаро мулоқот

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Павлус ёш шогирдларни “тарбия” қилиш бўйича ўз усулларини мукаммал тарзда баён қилади. Биринчидан, у ўз мисоллари, намуналари билан ўқитди ва бундан ташқари ўзини шогирдларига бутунлай топширди, улар билан бирга яшади ва бор нарсани барчаси билан бирга баҳам кўрди (қ. Ҳав. 20:34).

Биз масиҳийлар сифатида бошқа одамларнинг руҳий эҳтиёжларини англашимиз даркор ва имкони борича имонли биродарларимизга қандай ёрдам берсак, атрофдаги имонга келмаган одамларга ҳам доимо шундай ёрдам беришимиз зарур. Ҳаттоки арзимас яхши иш учун қилинган далда ва қўллаб–қувватловчи сўзлар имондаги биродар ёки опа–сингил душманнинг ҳужумига матонат билан қарши тура олишидаги ҳал қилувчи унсурга айланиши аллақачон исботланган.

Хизмат Худо севгисини Исо номидан эҳтиёжларини қондириш ёки яраларга шифо бериш воситасида бошқа одамларга намоён қилишдир. Ҳар сафар, қачонки, биз бошқа одамлар учун севги билан бирон нима қилишга интилсак, биз уларга хизмат қилган бўламиз. Жамоат муқаддасларни хизматга тайёрлаши лозим (қ. Эф. 4:12).

Биз масиҳийлар сифатида нафақат Исога ишониш, балки Унга бутунлай тегишли бўлишга чорланганмиз. Бу шуни англатадики, биз бошқа имонлилардан ажралиб, ўзимизча яшай олмаймиз. Биз Унинг танасини ҳақиқий аъзоси — Худо оиласининг ажралмас қисми бўлишга чорланганмиз. Шу тарзда, масиҳийлар учун бирга вақт ўтказиш ва руҳий ҳаёти тажрибасини бирга баҳам кўриш, бир-бирини қўллаб–қувватлаш ва бир-бири билан мулоқот қилиш жуда муҳим.

Бундай мулоқотга ҳалал бериш учун шайтон ҳар қандай имконни қўллайди. У биладики, имонлилар бир-бирини мустаҳкамлаши керак, шунинг учун у улар ўртасидаги фарққа урғу бериб ёки бу мақсад учун барча имкониятни ишга солиб мулоқотга ҳалал беришга интилади (қ. Ибр.10:24–25). Масиҳийларни қўллаш учун Худо айниқса кўп сонли гуруҳларда мулоқот ва расмий ибодат таъқиқланганда, ҳаттоки тўсатдан бўлган учрашувлар ёки норасмий учрашувларни ишга солади. Албатта, катта йиғилишлар жуда фойдали, лекин, одатдагидек, шахсий мулоқот давомида “кичик уй” гуруҳларида имонлиларга анча жиддий ёрдам кўрсатиш мумкин, модомики у ерда уларнинг муайян заруратларини аниқлаб олиш мумкин.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top