3:15

Масиҳ танасида бирдам бўлиш 2 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Агарда биз, Муқаддас Руҳ баъзи бирларни ҳукмрон тартиб билан ҳамкорликда иш юритишга, бошқаларни эътирозини ифодалашга ундаса, учинчиларини эса ҳуфёна жамоат тузишга олиб келишини тушунсак, барча масиҳийларни севиш ва ҳурмат қилиш анча осон бўлади. Афсуски, жуда кўп ҳолларда бир масиҳий гуруҳнинг бошқасига ҳужуми, қатьий тартибнинг масиҳийликка қарши муваффақият ила қўллаган ажойиб тарғибот материалига айланади.

Биз доимо, Юҳанно Хушхабарида келтирилган (17:20–21), Исо Ўз Отасига юрагидан қилган ибодатини ёдда сақлашимиз лозим:

Мен фақат улар учунгина сўрамайман, балки уларнинг гапи бўйича Менга имон келтирадиганлар учун ҳам сўрайман. Ҳаммлари бир бўлишсин. Эй Ота, Сен менда ва Мен Сенда ҳозир бўлганимизга ўхшаб улар ҳам Бизда ҳозир бўлиб, бир бўлишсин. Шу тариқа дунё Мени Сен юборганингга инонсин.

Табиийки, Исодан тан олмаган ёки Хушхабарни бузиб кўрсатадиганлар билан мулоқот қилиш мумкин эмас. Аммо, агарда Исога эргашувчи қувғин оғирлигидан Худодан узоқлашса, бошқа имонлилар уни қўллашга интилиши лозим. Уни омма олдида уялтириш ёки норозиликни кўрсатиш ярамайди. Агарда, барча масиҳийлар ўзаро севги ва ҳурмат сақлаб қолсалар, ўшанда бир-бирига ёрдам бериш имкони анча кўпаяди. Фақат бизнинг йиғилишимиз ёки фақат ўзимиз ҳақида ўйламаслик кераклигини билиш, бундан олдин айтиб ўтган ўзаро севги ва ҳурматга катта қўллаб–қувватлаш бўлади.

Қатьий тизимдаги ҳукумат, кўпинча айёрлик билан бир масиҳий гуруҳни бошқасига қарши қилиб, биродарлик муносабатларини бузишга уринади.

Хитойда ҳукуматнинг маданий инқилобигача икки масиҳийни бирга ишлашига қўйишмасди. Вьетнамда фаолияти қонуний бўлган жамоатлар бир-биридан шу қадар узоқ жойлашган эдики, масиҳийлар бирга тўпланиши ниҳоятда қийин эди. Коммунистлар билардики, масиҳийлар бир-бири билан мулоқот қилиш имконига қанча кам эга бўлса, улар, шунча тез бошқа имонлиларнинг Худога ишонишига шубҳа қилишни бошлашади, демакки, уларнинг эътиқоди заифлашади.

Исо таълимотига мувофиқ, масиҳийларни, уларнинг бир-бирига бўлган севгисидан билиб олиш мумкин (қ. Юҳ.13:35). Агарда биз, бу қоидага содиқ бўлсак, ҳеч ким бир масиҳийни бошқасига қарши қўя олмайди ва жамоатимиз яшайди ва мустаҳкамланади.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top