MP3

Малахи пайғамбар китоби Закариё китобидан кейинги ўринда жойлаштирилган. Малахи пайғамбар исми «фаришта Худонинг элчиси» деган маънони англатади. У Ибронийлар пайғамбари бўлиб унинг қабиладошлари Худонинг амрларини бажармаганларида уларнинг қилмишларини фош қилган эди. Худо бўйсунмас қайсар халққа, Малахи пайғамбар орқали охирги марта Эски Ахд сўзларини ёдларига солади.

Малахи пайғамбарнинг аниқ қайси даврда яшаб ўтгани бизга маълум эмас. Таҳминларга кўра Малахи пайғамбар Хаггей ва Закариё пайғамбарлардан 100 йил кейин яшаган. Ва у Эзра, Наҳимиё пайғамбарларнинг замондоши бўлган. Шунинг учун ҳам унинг яшаб ўтган даврини тахминан эрамиздан аввалги 450-400 йилларга тўғри келади, дейишади. Бу пайтлар яҳудий халқининг қолган асирлари асирликдан қайтиб келган вақтлари эди. Қолган асирлар эрамиздан аввалги 539 йилда Хаггей ва Закариё пайғамбарларнинг бошчилигида қайтиб келади ва маъбад қайта тикланади.

Эрамиздан аввалги 520-516 йилларда эса 60 йил ўтиб Эзра келади ва халқнинг миллий ҳаётини тиклайди. Ундан 13 йил ўтиб эса Наҳимиё пайғамбар келиб Қуддус деворларининг вайрон бўлган қисмларини таъмирлашга бош-қош бўлади.

Шунинг учун Малахи пайғамбар келгунига қадар яҳудийлар ўз ватанларида 100 йил яшаб қўйган эди. Шунга қарамай халқ Худонинг уйига нисбатан хурматсизлик билан қарарди. Қурбонлик қилишлар аввалги Худо айтган қоидаларга асосланиб ўтказилмас, рухонийлар ҳам номигагина хизмат қиларди. Халқ аввалгидай садоқат билан ушр ажратмас, маъжусий қўшнилар билан қўшилиб аввалги гуноҳли маросимлару одатларини бажариб юрарди.

Шу тахлитда Худонинг халқи ўз одатларидан, Худо берган қонун-қоидаларидан четлашиб кетди. Малахи пайғамбар эса Масиҳнинг келиши ҳақида башорат қилиб, Худонинг ҳукм куни яқинлиги ҳақида огоҳлантирарди. Малахи пайғамбар ўз китобида Ëқуб ва Эсовдан келиб чиққан халқ ҳақида айтади. Бу икки халқ ҳам бобилликлар томонидан вайрон қилинган, кейинчалик Исроил халқи қайта тикланган бўлса, эдўм халқи вайрон бўлганича қолди.

Халқнинг Худо уйига қурбонлик қилиш учун носоғлом, жисмоний камчиликка эга бўлган ҳайвонларни олиб келгани Худони ранжитди. Холбуки, бу халқ ўз князларига бунданда яхшироқ совғалар келтриган. Малахи халқнинг Худога нисбатан нотўғри муносабатини кўриб, бир кун келиб хамма халқлар Худога топиниши хақида башорат қилди.

Исроил халқи руҳонийлари халқни Худо йўлидан юришга, Худонинг қонун-қоидаларини ўргатишга тайин этилган бўлса ҳам, биринчи бўлиб уларнинг ўзлари Худога нисбатан хурматсизлик қилишди. Улар ўзларига қинғирликни, одобсизликни одат қилиб олишди. Халқ орасида руҳоний сўзининг қадри қолмади. Исроил халқи эркаклари ўз хотинлари билан ажрашиб, маъжусий аёлларга уйланишди. Малахи пайғамбарнинг айтишича бир кун келиб Худо уларнинг: «Худонинг қонунларига бўйсунишимиздан нима фойда…» деган гапларига яраша жавоб қайтаради. Малахи пайғамбар ушр бермасликни «Худодан ўғрилаш», деб атайди. Халқ аввалгидек Худога ишонмайди, Малахи пайғамбар эса уларга қарата: «кутиб туринглар ва кўрасизлар, Худо охирида ўзининг содиқлигини кўрсатади.» www.najot.com. Бу бизнинг сайтимиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top