Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Айрим одамлар айтиши мумкин: «Мен Худога сажда қиламан, лекин Исо Худонинг Ўғли бўлганига мен ишонмайман». Мумкин эмас! Сиз Худога сажда қилаётган бир вақтда, Унинг Ўғлини рад этишингиз мумкин эмас. Юҳаннонинг биринчи мактуби 3:22-23-да Юҳанно Худо ҳақида айтмоқда: «Ундан нимаики сўрасак, У беради. Чунки биз Унинг амрларини бажо келтириб, Унга мақбул бўлган ишларни қилаётирмиз. Илоҳий амр – Худонинг Ўғли Исо Масиҳга ишонишда ва худди Исо Масиҳ буюрганидек, бир-биримизни севишдан иборат». Шу вақтнинг ўзида одамлар Худога бўйсунмай туриб, қандай қилиб улар Унга сажда қилаётганларини айтишлари мумкин? Уларга Исо Масиҳ Худонинг Ўғли эканлигига ишонишларини амр қилган Худога улар итоат этмоқчиларми? Ёки улар Худо бизнинг саждаларимизни қабул қиляпти деб ўйлаб ва шу вақтнинг ўзида Унинг Ўғлини рад қилиб, ўзларини ўзлари алдаб юришда давом этмоқчиларми ҳали? Агар биз Худога сажда қилсак, биз Унинг Ўғлига ҳам сажда қилишимиз керак. Филиппиликларга мактуб 2:7-11-да айтилади:
«Лекин Ўз улуғлигидан кечиб, қул қиёфасига кирди У, кўринишда инсонлар сингари бўлди. У Ўзини шундай паст олиб, ўлимга, ҳатто хочдаги ўлимга бориб итоат этди. Ана шу сабабдан Худо Уни жуда юксалтирди, Унга ҳар қандай исмдан юқори исмни ато этди, токи Исонинг исми тилга олинганда кўк, ер ва ер остидаги борлиқ жон тиз чўксин ва ҳар бир тил Отамиз Худо шаънига Исо Масиҳни Раббим деб очиқ тан олсин».
Исонинг номини эъзозлаб, ҳамма тиз чўкади. Бу энди бизнинг имтиёзимиз. Кейинчалик, ҳар қайси имонсиз қарздор сифатида тиз чўкади. Худо Ўзининг Ўғли Исога бошқариш ҳукмронлигини бердики, токи У ҳамма Ўзининг душманларининг устидан ғалаба қилсин. Ўшанда ҳатто Унинг ғаними Унинг номини эъзозлаб, тиз чўкади. Нима учун энди бунга рози бўлиб, ҳозир буни қилиш мумкин эмас?
Агар биз ибодат қилишни билсак, бизнинг юракларимизни ким бошқараётганини билишимиз зарур. Агар биз кибрли ва такаббур бўлсак; бошқаларга нисбатан ўзимиз ҳақимизда кўпроқ ўйласак; агар биз ўзимизга шуҳрат изласак, унда шайтон мақсадига эришиб, бизнинг юрагимиздаги тахтга «ўзи» ўтириб олади.
Сиз одамни жаҳл ва ғазаби нимадан чиқишига қараб, унинг юрагини тахтида ким ўтирганлигини айтишингиз мумкин. Худонинг номи қачон ҳақоратланса, бу уни ташвишлантирадими? Одамлар унинг Отасининг уйини ифлос этганида, у бундан хафа бўладими? Уни ҳақоратлаганларга у ғазабини сочадими? Ёки қачон уни, ўзи ўйлаганидек ҳурмат қилмасалар ғазабланадими? Ким ўзининг юрагида Худога ўрин бериб, Шоҳаншоҳ номини эъзозласа, у марҳаматлидир!
Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.