3:39

Шайтон стратегияларининг турлари 1 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Одатдаги урушда истеъдодли жангчилар мағлубиятни ғалабага айлантириб, урушда ютиб чиқишлари мумкин. Инжилда бу мавзу тез–тез такрорланиб туради ва у ҳақда Хушхабарнинг марказий мавзуси деб айтилган — ҳаёт ўлим устидан ғалаба қозонди (1 Кор. 15:54–56; Ибр.12:14–15)!

Қувғинга дуч келган жамоат масиҳийларини ҳеч иккиланмайдиган қаҳрамонлар каби кўрмаслик керак. Муқаддас Китоб инсон табиатининг ҳақиқатини кўрсатади.

Урушдан қоладиган чандиқларни сунъий йўл билан ўзига улаб бўлмайди. Инсон ўзининг чекланганлиги ва бизни қутқарилишимиз учун буюк нарҳ тўланганлиги ҳақида унутмаслигимиз учун, ҳатто осмонда ҳам Исо Ўзи чеккан азобларнинг изларини олиб юради. Биз гуноҳ қилиб хато қилишимиз мумкин, бироқ хатоларимиз бизни ўз–ўзимизга ҳукм чиқаришдан кўра, Худога нисбатан янада кўпроқ итоаткорлик билан тавбага ва покланишга олиб келиши керак.

Олдинги бобларда шайтонда мўжизалар ва аломатлар яратиш кучи борлиги ҳақида айтилган эди (қ. 2–Сал. 2:9), лекин унинг бор кучи Худога ва Унинг жамоатига қарши қаратилган. Ана шунинг учун, Инжилда бизнинг кураш майдонимиз дунёвий ҳокимларга қарши эмас дейилган, гарчи шайтон баъзан уларни ҳам жамоатга қарши ишлатсада, — биз руҳий кучларга қарши курашмоқдамиз (қ. Эф.6:11–12).

Шайтоннинг бизларни гуноҳ қилишга мажбур этиш уринишлари, ҳеч бир вазиятда биздан ҳаракатларимиз учун жавобгарликни олиб ташламайди. Биз ўзимизнинг гуноҳга бўлган иштиёқимиз учун Худонинг олдида аҳлоқий маъсулиятимиз бор, бироқ бизларни гуноҳ қилишга ундаётган душман тактикасини билишимиз керак.

Баъзан гуноҳдан зиён фақат гуноҳ қилувчига тегади, аммо бир хил одамлар қилган гуноҳларининг катта қисми бошқаларга кўпроқ таъсир кўрсатади. Масалан, шайтон бир гуруҳ аҳолида бошқа гуруҳга нисбатан ирқчилик нафратини уйғотади ва баъзи масиҳийлар ҳам ана шу даҳшатли гуноҳга қўшилиб қолишади. Шайтон жанговар ҳолатга келиб қолган масиҳий гуруҳларни бошқа масиҳий гуруҳларга нисбатан зўравонлик ва тажавузкорликка очиқдан очиқ ундайди. Шайтон ўз таъсирини ўтказа олмаган ва имонни мустаҳкамлаштира оладиган одамлардан масиҳийларни узоқлаштирмоқчи ва бор алоқасини ҳам узиб ташламоқчи бўлади. Бошқа тарафдан у илгари бир-бири билан дўстона муносабатда бўлган масиҳийларнинг орасига ғаламислик қилиб жанжал ва ажралишлар киритади.

Қейинги сафар сизлар билан, шайтон биз яшаётган кунларда ва бизнинг шароитларимизда ишлатадиган баъзи усулларни кўриб чиқамиз.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top