3:06

Худо Шоҳлигининг вақти

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Худо Шоҳлиги аллақачон мавжуд. Унинг чегаралари кўринмайди. Унинг божхона тўсқинлари ёки устунлари қўйилган истеҳкомлари йўқ. Унинг миллий байроғи йўқ. Бу шоҳлик – имонлиларнинг юракларидадир. Худо имонлини юрагидаги тахтни эгаллаб, Ўзининг Шоҳлигини бошқаради! «… Худонинг Шоҳлиги ўз ичингиздадир» (Луқо 17:21). Исо айтган: «Менинг Шоҳлигим бу дунёдан эмас» (Юҳанно 18:36). Бошқача сўзлар билан Худо Шоҳлиги бу дунёнинг ҳеч бир салтанатига ўхшамайди. Унинг Шоҳлиги – бу руҳий салтанат. «Худонинг Шоҳлиги кўзга кўриниб келмайди» (Луқо 17:20).

О, шубҳасиз, шундай! У юракларда бўлганида кўринарли бўлиши мумкин ҳам эмас, агарда фуқароларни ҳаракати ва ҳаёти орқали кўринишини ҳисобга олмаса. Бу ҳақида Ёзувдан бизга қуйидаги оят гапиради: «Худонинг Шоҳлиги овқат ва ичимликдан иборат эмас, балки Муқаддас Руҳ бағишлаган солиҳлик, тинчлик ва севинчдир» (Римликларга 14:17). Агар Худованд Шоҳлиги аллақачон мавжуд бўлса, унда бу Шоҳликнинг исботи у кўринарли бўлиши керак. Биз уни ҳозир ҳамма нарсада кўришимиз керак; бизнинг оиламизда, ишимизда, ва биз дўстларимиз даврасида бўлганимизда. Бу жойларда Шоҳ бўлмаймиз. Худо Шоҳаншоҳ бўлади! Кўп одамлар уларнинг оилаларида, ишларида, дўстларининг орасида пайдо бўлаётган муаммоларнинг аксарияти улар Худованд Шоҳлигини изламай кўпроқ ўзларига хусусий бойлик қидирганларидан келиб чиқади.

Қачон биз ўзимизнинг ҳаётимизда ҳаммасидан кўпроқ Худо Шоҳлигини изласак, унда бизнинг муаммолар ечилиб кетади. Бизнинг уйларимиз ажойиб гўзал жой бўлиб қолади. Бизнинг ишимиз ўзимизни қониқтиради. Бизнинг дўстларимиз бизни хотиржам, меҳмондўст деб топишади, чунки биз худбин эмасмиз. Исо бу саволга нисбатан ажойиб бир нарсани айтган агар биз аввало Худонинг Шоҳлигини изласак, қолган ҳаммаси бизга қўшимча қилиб берилади (Матто 6:33).

Худо Шоҳлиги келади, у «ҳозир» мавжуд, аммо «келгусида» ҳам бўлади. Биз «Сенинг Шоҳлигинг келсин», – деб ибодат қиламиз. Биз бу ўладиган вужудимиз ўлмайдиган вужудга бурканадиган кунни кутиб, нола қиламиз (1-Коринфликларга 15:53). Биз Исо келганида нима содир бўлишини айтиб, куйлаганимизда, бизнинг саждамиз катта шодлик билан бажарилади. Салоникаликларга биринчи мактубнинг 4чи бобида Исонинг келиши ҳақида ажойиб айтилган. У шундай сўзлар билан якунланади: «Ана шу сўзлар билан бир-бирингизни овунтиринглар». Сажда бизнинг келажакка умидимизнинг қисмидир. Бу Худо Шоҳлигининг бизнинг ичимиздалиги ҳақида гапиради ва бизга ўша Шоҳлик ҳақида ҳозирча бизда бор бўлган қувончимизда эга бўлишга имкон беради.

Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top