3:49

Сўров ва истакларимиз

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Менинг фикримча, сўров ибодати мана шундай амалга оширилиши лозим. Айтайлик, сиз ҳар куни ишга борасиз, Худонинг Сўзи бўйича яшайсиз, аввало ҳақлик ва Худонинг Шоҳлиги пайидасиз, Унинг амрларини бажарасиз. Эзгулик қилишга, тўғри яшашга, донолик билан йўл тутишга ва ҳамма нарсада Худонинг иродасини излашга уринасиз. Сизда қандайдир истак пайдо бўлганида, нима қиласиз? Бу тахминан шундай эшитилади: «Художон, мен янги машинага муҳтожман. Сени эзгулигингни ва бизни қувонтиришни ёқтиришингни биламан, шунинг учун Сендан янги машиман бўлишини сўрайман. Бунга қандай эришишни билмаяпман». Ундан кейин нима қиласиз? Олдингидек яшашда давом этасиз ва Худованд янги машинангиз бўлиши учун ёрдам беришини кутасиз.

Сўров, одатда истакдан келиб чиқади. Биринчи истак пайдо бўлади, кейин сўровга айланади. Истакларнинг айримлари Худодан келади, бошқаларини – танамиз истайди. «Бизларга ҳақиқатдан ҳам муҳим бўлган нарсаларни Худонинг Ўзи юрагимизга солади». Худованд қандайдир хоҳишни берган бўлса: «Художон, мен шу нарсани хоҳлайман», десак, нотўғри бўлмайди. Раббийда юпанч топсак, У юрагимиз истагини амалга оширади (Сано 36:4). Бироқ кўпинча, бизда танавий, Худодан бўлмаган норуҳий истаклар туғилади (Ёқуб 4:3) ва У бу истакларни амалга оширмайди. Шунда бу истакларга қадалиб қолмасдан, улардан тезроқ қутилиш – тўғри бўлади.

Ҳамиша ҳам истакларимиз қайси манбаадан – танаданми ёки юракдан чиқаётганини билолмаймиз. Бундай вазиятларда, мен қуйидагича ибодат қиламан: «Раббий, Сендан шу нарсани сўрайман. Агарда, бу нарса мен учун кераксиз бўлса, Сен бошқа фойдали нарсани бергин». Бир нарсани аниқ биламан: Худованд шавқатли, мени севади ва менга фақат эзгуликни тилайди, шундай экан, Худо мен учун бефойда, деган нарсани беришини талаб қилишнинг кераги йўқ. Отам менга нима яхшилик олиб келишини билади. Бизда қандайдир истак пайдо бўлса, Муқаддас Руҳга қулоқ солишимиз: Унинг истагимиз тўғрисидаги фикрини билишимиз лозим. Ундан, истакларингиз устидан бошқарувни қўлга олишни ўргатишини сўранг. Айниқса, улар сиз ўйлагандек, тез амалга ошмаётган пайтида. Истакларимиз қолипдан чиқиб, бизни қамрам олишига йўл қўймаслигимиз зарур. Уларни Худога бўйсундурмаганда, шундай ҳолат юзага келади. Бирор нарсани кучли истаб, ўзимизни уша нарсасиз бахтсиз ҳис этишни бошласак, у ҳирсга, ҳирс эса – гуноҳга айланади. Қувонч ва бахтиёрлигимизнинг манбаи – Масиҳ; бахтли бўлиш учун ердаги нарсаларга боғлиқ бўлмаслигимиз лозим. Мен истакларимга мубтало бўлар даражада, мени қамраб олишига йўл қўймасликка ҳаракат қиламан. Худованд, шу нарсасиз ҳам яшай олишимни айтса, У Ўзининг кўп каррали ўлчамдаги ҳузури билан сўраганимни ўрнини қоплашини биламан. Истаклар назоратдан чиқиб кетишига мисол келтираман. Турмушга чиқишни орзу қиладиган аёл, фақат шу ҳақида ўйлайди. У доим Худога дейди: «Мен турмушга чиқмоқчиман. Тезроқ турмушга чиқай». Улар, ибодат гуруҳидан, шу мавзу ҳақида розилик ибодатини қилишни сўрайди. Ибодат хизматларидагилар доимо, Раббий шу аёлга эр беришини сўрайдилар. У фақат шу мавзу тўғрисида гапиради. Мабодо, турмушга чиқмасам, бахтсиз ўтаман, деб ўйлайди. Била-сизми нима содир бўлади? Бундай аёллар, охир оқибат, турмушга чиқмай қолиб кетадилар ёки ғалати кишини топиб олади ва топганига бир умр пушаймон бўлиб яшайдилар. Бордию, сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Биз сиз учун ибодат қиламиз. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top