3:12

Худо шохлигининг ўсиши

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз.

Ибодат ва сажда ажойиб бирликка эга. Лекин улар Худо ниятини билиш билан қувватланиши керак. Аммо Худо Шоҳлигининг ўсишига тааллуқли бўлгани учун бу ҳақида шу дарсда оз бўлсада айтиб ўтишимиз керак. Исо Ўзининг жамоатини қуриши ҳақида айтган. Масиҳ «Жамоати», бу халқ – Исога ишонадиган халқ. Сиз Масиҳ жамоатини ҳамма жойда, қаерда имонлилар бўлса, ўша жойда топамиз. Унинг жамоатининг аъзолари – Худо Шоҳлигининг фуқароларидир. Шу тарзда, Масиҳ Ўзининг жамоатини қурганида, У Ўзининг Шоҳлигини қуради. Бу улкан ният ва Худонинг меҳнатидир.

Бу ўша, биз нима ҳақида ибодат қилишимиз керак бўлганининг ўзидир.

Жамоатнинг ўсишини икки нарсада кузатса бўлади ва биз бу ҳақида ибодат қилишимиз керак. Булар: Аъзолар сонининг ўсиши ва Аъзоларнинг Масиҳга ўхшаб ўсишлари. Масиҳ Ўз шогирдларига «Буюк топшириқ» меҳнатини бажариш учун берган. У айтган: «Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмдириб, имонга киритинглар. Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар. Мана, Мен ҳар куни, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан» (Матто 28:19-20).

Бу чақириқ эмас. У: «Келинглар» – деб айтмади. У: «Боринглар!» – деди. Бу – амр. Бу ҳақида ўз ибодатингизда илтижо қилишдан қўрқманг. Исо Ўз шогирдларини Ўзига чақирган ва уларни яна жўнатган. Худо нажотга чақирмоқда. Биз Исога тегишли бўлиш учун чақирилганмиз. «Келинглар» – бу Хушхабар чақириғи. Аммо амр бошқа бир нимадир. Унинг чақириғини эшитиб, Унга келганларга Исо айтмоқда: «Боринглар! Барча инсонларга боринглар. Боринг ва уларни Менинг шогирдларим қилинглар. Боринглар ва уларни сувга чўмдиринглар. Боринглар ва уларга ўргатинглар». Биз самодан овоз кутмаймиз. Овоз доим жаранглайди. Бу Исонинг овозидир ва У: «Боринглар!» – дейди.

Бу хушхабарчига қаратилган амр. Одамларни Исо Қутқарувчи ва Раббий эканлигига ишонишига чақириш – бу бизнинг меҳнатимиздир. Бу амрни биз ҳамма миллатларда бажариш учун юборилганмиз. Биз қандай баҳслашишни, жанжаллашишни билганимиз учун, одамлар Исога ишонмайдилар. Бизлар ўз билимимизга суянганимиз туфайли, одамлар Исога ишонмайдилар. Фақат Муқаддас Руҳ нима тўғрисида гапиришга сўз бергандагина улар ўзларининг гуноҳларига тавба-тазарру қиладилар. Қачонки Исонинг муҳаббати уларнинг юракларини тўлдиргандагина, улар тавба қилишади ва ишонишади. Бу биз ибодат қилаётганимизда, бизнинг лабларимизга Худо тўғри сўзларни солишини сўрашимиз кераклигини айтади.

Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top