MP3

Азиз биродарлар ҳаётда Худонинг баракаси учун ибодат қилиш кераклигини биласиз. Ҳа, албатта ҳар биримиз Худонинг фарзанди сифатида Унинг баракасини сўрашга ҳақлимиз. Бутун умрингиз давомида Ундан барака сўранг. Ҳаётингизнинг ҳар соҳасида Худо сизни баракалаши учун тинмай ибодат қилинг. Худодан кўп нарса сўраб юбордим бу очкўзлик ёки худбинлик деб ўйламанг. Худо Ўз мақсадларига ва хоҳишига кўра ибодат қилишингиз билан бирга ўз мухтожликларингиз ва ҳаётингиз учун ибодат қилишингизга ҳам рухсат беради. Рухсат берадигина эмас, сўрашингизни кутиб туради. Сиз ҳам Худога шундай ибодат қилишингиз мумкин.

“Эй Худойим. Еру кўкни яратган Эгам. Мени ва оиламни шундай баракалагинки бу баракалар орқали бошқалар Сенинг марҳаматингни кўрсин. Сен доимо мен билан эканлигингни англасинглар.

Менинг соғлиғимни, ишларимни, дунёвий ва руҳий билимларимни билимларимни бениҳоя баракалагин. Менинг ерларимни кенгайтиргин. Хушхабар айтишим учун менинг руҳий ерларимни кенгайтир. Сенинг хизматингни қилишим учун хизмат доирамни кенгайтиргин. Ҳам моддий ҳам руҳий жиҳатдан мени баракали қилгин. Агар Сенинг иродангга қарши бўлмаса, моддий томондан ҳам ерларимни кенгайтиргин. Доимо қўлинг мен билан бирга бўлсин. Менинг ҳар бир ишимда Сенинг қўлинг борлиги билинсин. Қаерга борсам ҳам Сенинг қўлинг мен билан бирга бўлсин. Оч қолиш ёки касал бўлишдан эмас Сенинг ҳузурингни ҳис қилмай яшашдан қўрқаман. Ҳар доим менинг юрагимни Муқаддас Руҳга тўлдиргин. Тангрим, меҳрибон Худойим мени ёвуздан ҳимоя қил. Ҳар қандай шароитда ҳам душманнинг ҳамлаларини даф қилишим учун қудратингдан озгина бергин.

Мени васвасалардан ва кўнгилсизликлардан асра. Агар Сенинг хоҳишинг билан бўладиган бўлса, улардан қандай чиқиб кетишни ўргат. Сен Ўзингнинг қудратинг билан мени гуноҳ орқали келадиган оғриқлар ва азоблардан мени ҳимоя қил. Бошқаларга ҳам оғриқ ва кўнгилсизликлар етказмаслигим учун мени бемаъни қилиқлар ва гуноҳлардан асрагин. Мени умрим давомида бениҳоя баракалагин, токи мен орқали бошқалар ҳам баракалансин. Сен менга берган руҳий баракалардан ҳам атрофимдагилар баҳраманд бўлсин. Сен менга берган билимларни бошқалар билан бўлишиш икони бўлсин. Менинг шундай моддий баракалагинки, токи мен орқали бошқалар ҳам баракалансинлар. Сен менга берган моддий маблағларни Сенинг мақсадларинг йўлида ишлата билай. Сен мени соғлиқ томонданҳам шундай баракалагинки, шу соғлиғим билан Сенга тўлиқ хизмат қила олай. Сен мени қайси жиҳатдан баракаласанг, бошқалар ҳам мен орқали шу жиҳатлардан барака топсинлар.

Сен менда нима қилсанг ҳам фақат Сенинг номинг улуғланиши учун бўлсин. Мен Сенга ишонаман. Исо Масиҳ номи билан сўрайман. Омин!”

Азиз биродарлар Эски Ахд китобида Ёбус деган бир йигит ҳақида ёзилган. У ака-укалари ичида энг ҳурматлиси эди. У Худодан барака сўраб ибодат қилди. Ва Худо унинг илтимосини бажарди, деб ёзилган Муқаддас Китобда. Сиз ҳам ҳозироқ барака учун ибодат қилишни бошланг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top