2:33

Имон ва Худонинг иродаси

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Энди биз «Сажда имтиёзини» бир ҳажмга йиғамиз. Сажда Худога тааллуқли бўлгани билан содир этилади. Ва нима Худога тааллуқли бўлса, бизнинг ибодатимизда доим имтиёзли бўлиши керак. Бизнинг эҳтиёжларимиз Худога дахлсиз дейиш ёлғон. Агар биз аввало Худонинг Шоҳлигини ва У биздан талаб этаётганларни изласак, биз билан боғлиқ ҳамма нарсани У қабул қилади (Матто 6:33). Сиз имон қудрати ҳақида кўп эшитгансиз. Имон ҳамма нарсани имконли қилади. Мана Исо ва Павлуснинг сўзлари:

«Худога ҳамма нарса мумкиндир» (Матто 19:26). “Агар бир хантал донидай ишончингиз бўлса-ю, бу тоққа: «Бу ердан у ерга кўч», – деб айтсангизлар, у кўчади. Сизга ҳеч бир нарса имконсиз бўлмайди (Матто 17:20). «Эгамнинг Ўзи сизларнинг ҳар қандай эҳтиёжингизни қондиради (Филиппиликларга 4:19). «Истаганингизни сўранглар, эришасизлар» (Юҳанно 15:7).

Ҳақиқатан ҳам Муқаддас Каломнинг бу жойлари – «агар» сўзи қўшимча қилинмаган чексиз ваъдаларми? Бойликни сўраш мумкин бўлган вақтдан бошлаб, қашшоқлик йўқотиладими? Имон борлигида, хасталиклар йўқотиладими? Бизнинг ибодатимизга «Агар сенинг ироданг бўлса», – сўзларини қўшиш хато бўладими?

«Истаганингизни сўранглар, эришасизлар» (Юҳанно 15:7) оятини кўриб чиқинг. Бу ваъда ҳар қандай ҳолатга мослиги тўғрими? У биз истаганимизни сўраб олишимизга кафолат берадими? Бу («агар» сиз) сўзсиз ваъда бўладими? Лекин биз бунга ишонмаймиз.

Агар шундай бўлса, бизнинг уйимиз ҳар куни ўз-ўзидан озода бўлиб қолишини, дунёдаги ҳамма одамлар бой бўлишини, бизнинг оиламиздан ҳеч ким ўлиб қолмаслигини сўрашимиз мумкин бўлар эди. Оилада ҳар қайси инсон мўл-кўлликда яшашини сўрашимиз мумкин. Бу ваъдаларнинг талабини «Чеклантирмаслик» – бу биз сўраганимизнинг ҳаммаси ижобат бўлиши учун, етарлича зарур имонга эга бўлишимиз керак дегани.

Сиз: “Аҳмоқ бўлма! Худо бундай турдаги ибодатга жавоб бермайди” – дейишингиз мумкин. Биз розимиз, Худо бундай турдаги ибодатга жавоб қилмайди. Аммо У бундай турдаги ибодатга жавоб бермайди дейишнинг ўзи: «Сиз учун ҳеч бир нарса имконсиз бўлмайди», – дейилган ваъдани чеклантирмоқда. Биз ибодат қилишимиз керак бўлмаган баъзи нарсалар ҳам бор!

Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top