2:53

Қувғинлар ва ибодатларимиз

MP3

Ассалому алайкум. Қувғинлар мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Жамоатнинг душманлари — яҳудийлар ҳам, римликлар ҳам эмас, коммунистлар ҳам эмас. Бугунги кунда бизнинг душманларимиз – ҳукумат ҳам эмас, сохта таълимотчилар ҳам эмас, махфий полиция ёки қандайдир диний гуруҳлар ҳам эмас.

Тўғри, одамлар қилич кўтариб бошқаларни азоблайдилар, масхара қилиб устидан куладилар, хўрлайдилар. Бу дунёнинг шоҳлиги Худо Шоҳлигига ва Унинг Ёғ суртилгани Масиҳга қарши жанг қилади.

Мана шунинг учун ҳам имонлининг қўлидаги қудратли қурол – бу сиёсат эмас, балки ибодатдир. Ибодат, гарчанд душманлар кўзга кўринмас бўлса-да, реал мавжуд бўлган режаларни барбод қилади, сиёсат эса фақатгина одамлар ва ғоялар билан бўлган курашда қўл келади.

Ибодат масиҳийлар ва Инжил учун белгилаб қўйилган визалар ва рухсатларсиз саёҳат қилаверади. Ибодат бандиларнинг кишанларини узиб ташлайди. Ибодат ёлғон ва сохта дин тубанлигида қуёшдай чарақлаб туради. Ибодат одам иш қила олмайдиган жойларда фаолият кўрсатиш ҳуқуқини Худога беради. Бизнинг ҳаракатларимиз самарасиз бўлган жойларда, ибодат бизнинг ўрнимизга хизмат қилади.

Ибодат мўъжизалар яратади: ёниб турган печдан яҳудий йигитларни қутқарди, шерларнинг оғзини тўсиб, оддий инсонларга ҳайратомуз қаҳрамонликларни кўрсатишга ва мисли кўрилмаган азоб-уқубатларни бошдан кечиришга имкон берди.

Сизнинг қандай ибодатларингизга Худо жавоб берди? Худонинг содиқлигини сиз нима билан тасдиқлашингиз мумкин? Шундай қилиб, эътиқодда мустаҳкамланиб ва билимлар билан қуролланиб, қувғинга учраган биродарларингизни унутмасликни жо қилишини ва тиз чўкиб улар учун ибодат қилишингизга куч ато этишини Муқаддас Руҳдан илтижо қилинг.

Худо кўплаб ибодатларга жавоб беради ва одамларнинг бажаришга имконияти йўқ нарсаларни амалга оширади. Агар имонли одам бирор эҳтиёж юзасидан ўзини қирқ кун мобайнида ибодатга бағишлаб, бу вақт оралиғида гуноҳга йўл қўймаса, мўъжизалар юз бериши мумкин. Сиз яхши кўрган инсонларнинг қутқарилиши ёки сизни таъқиб қилувчилар учун худди ўшандай ҳолатда қирқ кун ибодат қилинг. Ҳаворий Павлус айтганидек, “Ҳамиша хурсанд бўлинглар, тинмай тоат-ибодат қилинглар, ҳар қандай шароитда ҳам Худога шукр қилинглар. Бу – Худонинг иродаси, чунки сизлар Исо Масиҳ умматисизлар. Руҳнинг алангасини сусайтирманглар. Пайғамбар кароматини камситманглар. Ҳамма нарсани синаб кўринглар, яхшиликка ёпишиб олинглар. Ҳар хил ёмонликлардан ўзингизни сақланглар. Тинчлик манбаи бўлган Худонинг Ўзи сизларни бутунлай муқаддас қилсин. Раббимиз Исо Масиҳ келгунча, бутун руҳингиз, жонингиз ва танингиз бенуқсон сақлансин. Сизларни даъват этган Худо Ўз сўзига содиқдир, У айтганини бажаради.”. (Сал.1 5) Раббим сизни Ўз паноҳида асрасин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top