Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Энди келинг, Филиппиликларга мактубнинг 4чи бобдаги Павлуснинг ваъдаларини кўриб чиқамиз: «Эгамнинг Ўзи сизларнинг ҳар қандай эҳтиёжингизни қондиради». Бу шарафли ваъда, лекин У «эҳтиёж» сўзи билан чекланилган. Бу жойда хоҳловчи ва муҳтож инсонлар орасидаги катта фарқ кўринмоқда.
Ким ҳашаматли уйни хоҳламайди? Ким кўп пулни хоҳламайди? Ким саломатликни хоҳламайди? Ким муваффақият ва шуҳратни хоҳламайди? Ким чиройли ва гўзал бўлишни хоҳламайди? Павлуснинг сўзларини шундай эҳтиёжларни тасдиқлаш учун ишлатишимиз мумкинми? Мен йўқ деб ўйлайман. Худо бизнинг эҳтиёжларимизни қондиришни ваъда қилган, аммо бизнинг эҳтиёжларимизни белгилайдиган мақсадларимизга, бизнинг эҳтиёжларимизга Худонинг назари монанд бўлиши мумкин. Ҳақиқий Худога ибодатда келиб, улар ҳақида сўрашимиз мумкин. Биз учун нима афзаллигини У билади. Биз ибодатда шундай сўзларни қўшамиз: «Агар Сенинг ироданг бўлса».
«Истаганингизни сўранглар, эришасиз» (Юҳанно 15:7) – салобатли ваъдадир, лекин у шунингдек чекланган ҳам. Ваъда шундай сўзлар билан бошланади: “Агар сиз Мен билан алоқада бўлиб, сўзларимни қалбингизга жо қилсангизлар…” Шартлар!
Келинг, биз ҳозир ибодатига ўзи ҳоҳлаганидек жавоб олмаган иккита имонли шахсни кўриб чиқамиз. Исо ибодат қилган: «Эй Ота, кошки бу заққум косани Мендан ўтказиб юборсанг» (Луқо 22:42). Кимдир Исога имон етишмаган деб айта оладими? Нима учун унда Худо Ундан заққум косани четлатиб ўтмаган? Бунга сабаб бор. Худонинг иродаси, Ўз Ўғлининг хочдаги ўлими орқали инсонларни кутқаришда мужассамланган эди. Исонинг имони заиф бўлгани учун У бизни гуноҳимизни олиб, хоч азобидан фориғ бўлиш учун йиғлаган бўлиши мумкинми? Ҳеч қачон! У бу билан гуноҳ қилмаган.
Бу ҳақиқат, Исо қудратли бўлган; У Ўз иродасини Отасининг иродасига бўйсундирди. Инсон Ўғли сифатида, У жафо чекиш ва ўлишни хоҳламаган. Худонинг Ўғли сифатида, У пок бўлишни хоҳлаган. Лекин бунинг ҳаммасида Исо Ўз Отасининг иродасини, амалга оширишни хоҳлаган. Бу унинг мукаммал ибодатининг муваффақияти эди. Бундан қиёс олиб, биз ҳам ўз ибодатимизни муваффақиятли қилишимиз мумкин! Лекин Худонинг фарзандлари сифатида, биз ҳамма нарсада Отанинг иродасини амалга оширишга интилишимиз керак! Мана нима учун биз Исо билан биргаликда шундай дейишимиз мумкин: «Дарвоқе, менинг иродам эмас, Сеники бўлсин».
Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.