Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Павлус имонли одам бўлган. Аммо унинг ҳамма ибодатларига ҳам жавоб бўлавермаган. Азобли жисмоний хасталик уни қийнаган. Худо уни бу дарддан фориғ этиши учун ибодат қилган. Ким Павлусдан кўра кўпроқ имонли бўлиши мумкин эди? «Истаганингизни сўранглар», бу ваъдаларни Павлус биз учун айтган. Ҳа, у ибодат қилган. У уч маротаба ибодат қилган. Ва уч марта ҳам Худо унга шундай деб жавоб берган: «Сенга берган иноятим етар, менинг қудратим заифликда тугал бўлади» (2-Коринфликларга 12:9).
Ҳамма мисоллар бир нарсадан далолат беради. Ҳар қайси ибодат, ҳар қайси илтимос, Худонинг иродаси билан бўлиши керак. Худонинг иродаси билан бўлмаган ёки Худонинг ёрдамига мос бўлмайдиган ибодатлар, Худонинг инобатига лойиқ эмас. Бундай ибодатлар Худонинг ваъдаларига мос эмас. «Осмонда бўлгани каби, ерда ҳам Сенинг ироданг бажо келсин», – бу сўзлар доимо бизнинг ибодатимизда имтиёзли ўрин олсин. Худонинг иродасини билиш – биринчи даражали маънога эга. Уларга доим Худонинг иродаси мавжуд бўлган яна икки нарса бизларга маълум. Ва энди ибодат қилаётганимизда: «Агар Сенинг ироданг бўлса», – дейишимиз шарт эмас. Мана улар:
1 Сенинг Муқаддас Исминг улуғлансин.
2 Сенинг Шоҳлигинг келсин.
Ушбу тасдиқларга доим Худонинг иродаси мавжуд ва биз билишимиз керакки, агар уларга қарши ибодат қилсак, унда бизнинг ибодатимиз тўғри бўлмайди. Бошқача қилиб айтганда, «Ҳаммасини Менинг номим билан сўранглар», – шахсий шуҳрат учун ишлатилиши мумкин эмас. Менинг исмим улуғланишини сўрашим ва шу вақтнинг ўзида ҳурмат билан Худонинг номига шуҳрат излашим мумкин эмас!
«Худодан сўрамаганингиз учун сизларда йўқ», – бу Исонинг сўзлари. Кейин У қўшимча қилган: «Сўраяпсизлар-у, лекин олмаяпсизлар, чунки ёмон ният билан нафсингизни қондириш учун сўраяпсизлар» (Ёқуб 4:3). Буни биз: «Истаганингизни сўранглар, эришасизлар» – сўзлари билан қандай қиёслашимиз мумкин? Бу бизнинг истагимиз Худонинг иродасига мос бўлганидагина бўлиши мумкин. Аммо Унинг номини улуғламайдиган ибодатларга жавоб кутманг. Бизнинг ибодатларимиз Худонинг иродасига мос бўлиши керак. Акс ҳолда Худо бизнинг ибодатларимизга жавоб бера олмайди.
Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.