3:18

Ибодат ва имон

MP3

Салом азизлар. Улкан олам билан солиштирилганда сайёрамиз жуда кичик. «Осмон билан ернинг Яратувчиси» бўлмиш Худо учун барча миллатлар бир томчи сув кабидир. (Забур 115:15; Ишаё 40:15) Муқаддас Китобда қуйидагини ўқиймиз: «Худо Уни чақираётган кишиларга, Уни чин қалбдан чақираётганларга яқиндир. Ундан қўрқадиганларни муродига етказади, уларнинг фарёдини эшитади». (Забур 145:18, 19) Бир ўйлаб кўринг, Парвардигори Олам бизга яқин ва Уни «чин қалбдан чақираётганларнинг» фарёдини эшитар экан. Худовандга ибодат қилиш катта шарафдир! Худо ибодатларимизни тинглашини хоҳласак, Унга маъқул тарзда ибодат қилишимиз керак. Бироқ Муқаддас Китобда ибодат ҳақида нима дейилганини билиб олмасак буни қандай қиламиз?

Бу саволни кўриб чиқиш ўта муҳим, чунки ибодат орқали Худога яқинлашишимиз мумкин. Худога ибодат қилиш учун энг муҳим сабаб, бунга  бизни Унинг Ўзи ундаяпти. Унинг Каломида шундай дейилган: «Ҳеч нарсадан ташвишланманглар, лекин ибодат ва илтижода тилакларингизни миннатдорчилик билан Худога билдиринглар. Шунда ҳар қандай ўй-фикрдан устун бўлган Худонинг тинчлиги қалбингизни ва онгингизни Исо Масиҳ орқали ҳимоя қилади». (Филиппиликларга 4:6, 7) Дарҳақиқат, коинотнинг Олий Ҳукмдори берган бу ажойиб инъомнинг қадрига етишни истаймиз! Доим ибодат қилишимизнинг яна бир сабаби, у орқали Худованд билан дўстона муносабатимиз мустаҳкамланади.

Чин дўстлар фақатгина бирор нарса керак бўлганда суҳбатлашмайди. Улар доим бир-бирига қизиқиш кўрсатиб, фикрлари, туйғулари ва ташвишлари билан бемалол бўлишганда дўстлиги мустаҳкамланади. Тангри билан бўлган дўстона муносабатни ҳам шунга ўхшатиш мумкин. Муқаддас Каломда, Унинг шахсияти ва ниятлари тўғрисида нима дейилганини билиб  олишимиз мумкин. Қолаверса, У мавжуд Шахс экани ҳам сизга маълум бўлади. Ибодат орқали эса самовий Отамизга фикрлару туйғуларингизни изҳор эта оламиз. Шу йўсин, Худога янада яқинлашамиз. (Ёқуб 4:8) Худо барча ибодатларни тинглайдими? Ишаё пайғамбар даврида У итоатсиз исроилликларга қарата айтган сўзларига эътибор беринг: «Қанча кўп ибодат қилсангиз ҳам сизларни тингламайман. Зеро, қўлларингиз қонга ботган». (Ишаё 1:15) Кўриняптики, баъзи ишлар сабабли Худо ибодатларимизни тингламаслиги мумкин. Худо ибодатларимизни тинглаши учун биздан айрим нарсалар талаб қилинади. Муҳим талаблардан бири — имон. (Марк 11:24 ни ўқинг.) 

Ҳаворий Павлус ёзганидай: «Имон бўлмаса Худонинг розилигини олиш имконсиздир. Зеро, Тангрига яқинлашаётган киши Унинг бор эканлигига ва Уни астойдил излаётганларни мукофотлашига ишониши лозим». (Ибронийларга 11:6) Ҳақиқий имон Худо борлигини ва У ибодатларимизни тинглаб, уларга жавоб беришини билишдан кўра кўпроқ нарсани ўз ичига олади. Бундай имон ишлар билан тасдиқланади. Кундалик ҳаётимиз имонимиз борлигидан далолат бериши керак. (Ёқуб 2:26) Азизлар, бордию сизларда ибодат эхтиёжи бўлса dilkashradio.com сайтимиздан фойдаланиб бизга хабар қолдиринг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top