Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Бугун биз сизлар билан руҳий жанг мавзусидаги хикояларимизни давом эттирамиз. Жанг майдонида девқомат турарди. У бўйига ўн фут бўлиб, Худо халқига дўқ қилиб бақирарди.
У Худо устидан кулди. — Ичингизда бирингиз менга қарши чиқиб кўрсин–чи, — деб бақирарди у. — агар мен унинг устидан ғалаба қилсам, сизлар бизга хизмат қиласизлар. Агар у ғалаба қилгудай бўлса, биз сизларнинг қулингиз бўламиз.
Гулиёт ва унинг куч–қудрати эмас, балки бу жангда мағлубиятга учрайдиган бўлса, исроилни кутаётган тақдир даҳшатли эди. У бутунлай ғалаба билан, ё бўлмаса, бутун исроил халқи учун тўлиқ мағлубият билан якун топиши лозим эди.
Бундан ҳам кўра, душман Худо устидан кулди. Бу жанг исроил Худоси ва мажусий худолари ўртасидаги мусобақа бўлиши керак эди. Жасур Довуд бу махлуққа қарши чиқишга қарор қилди. Шоҳ Шоул, бу ёш жангчининг заифлигини билиб, унинг қурол–яроғини олишини қаттиқ туриб талаб қилди. Лекин Довуд келгуси руҳий жанг ҳозирги жангдан кўра анча муҳимроқлигини биларди.
Унинг халоскори бўлиб қудратли қурол эмас, балки фақат Худога бўлган ишонч бўлиши мумкин. Довуд Худо номи билан чиқди ва девқомат йиқилди.
Орамизда кўпчилигимиз жисмоний ҳолат ва вазиятларга шунчалик диққатимизни жалб этганки, олдидаги муҳимроқ руҳий қийинчиликлар ва муаммоларни кўришмайди. Биз аранг эплаш учун барча чораларни кўрамиз.
Чексиз юмуш ва хизматда тинкамиз қурийди. Маълум ташқи дунё бизни қўрқитади ва бизга улкан босим ўтказади. Натижада биз душман бўлмиш улкан девқоматни яксон қила олмаймиз. Оқибатда у оёғи билан бўйнимизни босади ва қимирлашга қўймайди.
Худо бизни Ўз жангчи–хизматчилари сифатида руҳий аслаҳа ва душманга мағлубият олиб келувчи ва Унинг Шоҳлиги учун ғалаба келтирувчи барча зарурий манбалар билан қуроллантирган.
“Шу сабабдан ёмон кунда қаршилик кўрсата олишингиз учун, Худонинг қурол–аслаҳаларини кўтаринглар, токи бутун тадбиркорлик билан иш тутиб, ўрнингизда тура олинглар” (Эф. 6:13)
Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.