MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Августин ва унинг роҳиблари Англияда хушхабар тарғиб қилиб ва мингта янги имонлини сувга тушириб имонга киритганларида мажусийларнинг урф-одатлари тарафидан қийин муаммоларга учради.

Мажусийларнинг удумлари масиҳийларники билан бирга яшай оладими ва мажусийларнинг маъбадларини нима қилиш керак? Бундай саволларга Григорий асрлар оша рим-католик сиёсатига тақлид қилиш учун намунали муҳим стандартлар ўрнатди: “Бу халқнинг мажусий маъбадларини эмас, балки фақатгина унда мавжуд бўлган бутларини бузиш лозим эди.

Агар маъбадлар яхши қурилган бўлса, уни иблиснинг хизматидан озод қилиб, ҳақиқий Худога сажда қиладиган жойга айлантириш керак эди. Халқ биргаликда йиғиладиган иблисга қурбонликка олиб келадиган кўп сонли буқаларни қурбон қилишга кўникиб кетган, халқ учун ўша удумларнинг ўрнига ўз байрамини ўрнатади.

Одамлар жониворларни иблис учун ўлдиришни эмас, балки Худо учун ва ўзларига овқат учун ўлдиришни ўрганишлари керак эди. Агар биз уларга бундай ҳузур-ҳаловатга рухсат берсак, унда тез орада ҳақиқий ички қувончга етишишга йўл топамиз.

Шубҳасизки, қўпол юраклардан уларнинг мажусийлик эътиқоди дарров томир ёйиши мумкин эмас, худди шундай баланд тоққа чиқишга қарор қилган одам ҳам, бу тоққа катта сакрашлар билан эга бўла олмайди, балки уни қадамма-қадам сокинлик билан олади”.

Ўрта асрларда хушхабарчилар ишида хизмат қилувчи бошқа роҳиблар ичида машҳури Германияда Худога хизмат қиладиган ҳаворий Бонифас бўлган. Ўрта асрларнинг охирларида рим-католик хизматчиларининг кўп қисми хушхабарчилик ўзларининг ҳаётий чақируви деб ҳисоблардилар.

Францисканчилар, доминиканлар, августинчилар ва католик роҳиблардан энг фаоллари бўлган монастир жамоасининг хушхабар тарғиботи бўлиб қолди. Бу жамоалар ёрдамида рим-католиклари ҳамма қитъаларда мустаҳкам асосланди ва дунёнинг кўп қисмида диний саҳналари устидан аста-секин ҳукмронлик қила бошладилар.

Ўрта асрлардаги масиҳийлик хизмати даврини католиклар эгалладилар, улар ўша пайтнинг ягона хушхабарчилари бўлдилар. Рим католик мазҳабидан умуман алоҳида бўлган, Осиёда таъқиблардан қочаётган вақтида Хушхабарни тарқатувчи жамоат, Шарқий, ёки Несторианлар ҳаракатга келдилар. Тарихчи Жон Стюартнинг сўзига кўра, “Несториан жамоати дунёда кўриш мумкин бўлган энг яхши хушхабарчи жамоат бўлди”. Кичик Осиёдаги ўз қўрғонларидан улар Форс ва Арабистон ярим оролига йўл олишди, токи атрофдаги рим ҳукмронлари ва католик жамоатининг раҳбарлари тарафидан бўлаётган таъқиблардан қочсин. Азизлар, мавзумиз шу ерда ўз поёнига етди. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top