3:13

Ўзингни бағишла

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Ҳар бир киши ўзини ҳаёти давомида у ёки бу нарсага, шахсга бағишлаши ҳақида жуда яхши биласиз. Сиз ҳам ўйлаб кўринг, ўзингизни кимга ёки нимага бағишлагансиз. Ҳаётда ҳар бир киши олдига бирор бир мақсад қўйиб, ана шу мақсад сари интилади. Ҳаётини мақсадсиз беҳуда ўтказаётган кишилар ҳам йўқ эмас. Ўзимизни бирор бир нарсага ёки шахсга бағишлаш бизнинг охир оқибат қандай танлов қилганимизни кўрсатади. Баъзи билимга чанқоқ кишилар ўзларини илмга бағишлайдилар. Улар ҳаётлари давомида жуда кўп нарсаларни кашф қиладилар. Яхши фикрлар, бирор бир ихтиролар ва ҳоказо. Уларнинг охири қандай бўлади? Борингки, одамлар кўзи олдида илмли, олим деган номга сазовор бўлади, кейинчалик токчада чанг босиб ётадиган бирор бир мукофотга эга бўлади.

Narrator 2 Бу унга қандай ёрдам беради? Бошқалар ўзларини оиласига, ота-онасига бағишлайди. Улар учун тинимсиз меҳнат қилади, уларнинг кўнглини оғритмасликка ҳаракат қилади. Энг оилапарвар киши бўлади. Ота-онасига меҳрибон инсон бўлади. Хўш, кейинчи? Ота-онаси ўлиб кетганидан кейин, фарзандлари катта бўлиб мустақил ҳаётга қадам қўйганидан кейин, ўзи қариб боқий дунёга рихлат қилиш пайти бўлганида, ўзи учун қандай фойда бўларкан? Инсон оиласиз, яқинларисиз яшай олмайди. Оилапарвар инсон Худо назарида ҳам ёқимли инсон ҳисобланади. Бироқ бу инсон ўзини оиласига эмас биринчи ўринда Худога бағишлаганида эди, энг тўғри йўлдан кетган ва оқибатда ҳам оилапарвар инсон, ҳам яхши ишчи ҳам Худо учун яхши хизматчи бўлган бўларди.

Narrator 1 Ўзини Худога бағишлаган инсон, Худо ўгитларига амал қилиб яшаши керак. Худо эса ҳар бир имонлига энг биринчи ўринда оила аъзоларига, яқинларига яхшилик қилишни буюради. У ҳар бир ишга сидқидилдан ёндошишни, ҳар бир ишни худди Худо учун қилаётгандай қилишни буюради. Худонинг бу буйруғига амал қилган ҳар бир имонлидан жуда ҳам яхши ходим чиқади. Худованд яна: «Ғазабланиб, гуноҳ қилманглар. Қуёш ботгунча, ғазабдан қайтинглар. … Оғзингиздан ҳеч қандай ярамас сўз чиқмасин … тингловчиларнинг жонига ора кирадан яхши сўзлар гапиринглар» (Эф 4:26). Бундай амрга амал қилган инсон, яхши ходим, яхши дўст ва яхши қўшни бўла олади. У ўзини Худога бағишлаши билан бирга, ўз руҳий ҳаётига, оиласига ва атрофдагиларга фойда бера олади.

Narrator 2 Ўзини Худога бағишлаш билан, инсон Худованд учун энг керакли шахсга айланади. Калом шундай дейди: «Катта бир уйда нафақат олтин ва кумуш идишлар, балки ёғоч ва сопол идишлар ҳам бор; уларнинг баъзиси шарафли, баъзиси эса шарафсиз иш учун қўлланади. Кимки бу ёмонликлардан ўзини покласа, Эгаси учун фойдали, ҳар бир яхши ишга яроқли, шарафли ва муқаддас идиш бўлади» (2Т 2: 20-21). Дунёга келиб, Худованд нажотидан боҳабар бўлган ҳар бир инсон, Худованд учун яроқли идишга айланиши керак. Худованд сизни шарафли ишларга лойиқ кўриши учун астойдил ҳаракат қилинг. Унга ўзингизни бағишланг, амрларига амал қилинг. Шунда инсонлар олдида ҳам Худованд олдида ҳам энг яхши инсонга айланасиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top