3:20

Микроблар ва вируслар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Инсон бунёд бўлганидан буён микроблар ва вируслар билан курашиб келади. Айнан шулар инсон ҳаётини қийинлаштирадиган касалликларга сабаб бўлади. Аслида уларнинг ўзи нима? Одам организмни жуда ҳам мураккаб. Ҳар қандай хасталик келиб чиқишида микроб ва вирусларнинг роли катта. Кўпчилик одамлар антибиотиклар ҳар қандай касалликни даволай олади, деб ўйлашади. Аслини олганда эса антибиотиклар фақатгина 10-20 фоиз инфецияларни даволай олади, холос. Чунки, аксарият инфецияларни бактерия ёки вируслар қўзғатади. Антибиотиклар эса фақатгина бактериялардан келиб чиққан инфецияларга қарши даво бўлади. Бактериал инфециялар билан вирусли инфекциялар бошқа-бошқа касалликлар бўлганлиги учун табиийки уларни даволаш ҳам турлича бўлади.

Narrator 2 Антибиотиклар – бактерияларни нобуд қилувчи дорилардир. Улар шифокор тавсиясига кўра риоя қилинган ҳолда тегишли касалликни даволаш мақсадида қабул қилинса, самарали натижа беради. Бактериялар ҳар хил анитибиотикларга сезувчан бўлади. Шунинг учун ҳам, антибиотиклар бактерия турига қараб белгиланиши лозим. Лекин антибиотиклар ҳамма касалликларга ҳам даво бўла олмайди. Жумладан, вируслардан келиб чиққан шамоллаш, грипп, сувчечак ва қизамиқ каби касалликларни антибиотиклар даволай олмайди. Одамлар кўп ҳолларда шифокор билан маслаҳатлашмасдан туриб, ўз билганича антибиотикларни қабул қиладилар. Масалан, диарея билан оғриганда левомецитин ёки тетрациклин, шамоллаш ёки грипп билан оғриганда ампициллин ёки пенициллин, буйрак ва бел оғриганда гентамицин каби антибиотиклар қабул қиладилар.

Narrator 1 Ваҳоланки, бу каби ҳасталикларни даволашда антибиотиклар умуман фойдасиз бўлиб, аксинча, бемор аҳволини янада оғирлаштириши мумкин. Вируслар ҳужайра қобиғи ичида ичида бўлиб, антибиотиклардан ҳимояланган бўлади. Бактериялар эса бундай қобиққа эга эмас, шунинг учун улар антибиотиклардан ҳимояланган бўлмайди. Агар шифокор сизга, антибиотиклар олишни тавсия этса даволанишни албатта охиригача етказинг. Антибиотикларни қабул қилишни бошлаганда бир неча кун ўтиб, ўзингизни яхши ҳис қила бошласангиз ҳам даво муолажасини охиригача қабул қилинг. Акс ҳолда хасталик яна хуруж қилиб қолиши мумкин. Касаллик такрорланганда эса уни даволаш қийин кечади. Эсингизда тутинг: 80-90 фоиз ҳолларда нафас йўллари инфекциялари ва томоқ оғришини вируслар келтириб чиқаради.

Narrator 2 Антибиотиклар эса вирусларга қарши ёрдам бермайди. Уларни нотўғри ишлатиш эса вирусларни ўша антибиотикларга чидамли қилиб қўяди. Шунинг учун ҳам шифокорга учрашганингизда унинг тавсияларига қатъий амал қилинг. Энг муҳими ҳасталигингизни тўғри аниқлаб олинг. Агар қизиқсангиз ҳасталигингиз ёки дорилар ҳақида интернетдан ҳам билиб олишингиз мумкин. Вируслар ва бактерияларнинг инсон ҳаётига таъсири ҳақида қанча кўп билиб олсангиз, сизга келиши мумкин бўлган ҳасталикларнинг олдини олган бўласиз. Соғлиқ, фарзанд, оила ва бошқа кўплаб қизиқарли маълумотларга эга бўлишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимиз сизга мунтазир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top