3:18

Меъда касалликлари

MP3

Меъда иш фаолиятининг бузилиши жуда оғир ва кўнгилсиз оқибатларга олиб келиши мумкин. Меъда фаолияти бузилмаслиги учун зарур бўлган ҳатти-ҳаракатларни бажариб туриш керак. Меъда касалликларининг келиб чиқиш сабаблари турлича бўлиб, кўпинча улар тартибсиз равишда пала-партиш, керак – нокерак нарсани истеъмол қилиш натижасида, озодаликка риоя этмаслик, ҳазм бўлиши учун қийин таомларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш сабабли, ёки аксинча, муздек нарсаларни кўп истеъмол қилиш оқибатида ҳам касаллик пайдо бўлади.

Меъда хасталикларида овқат, ичимлик алоҳида аҳамиятга эга, айниқса у кўп ва сифатсиз, бўлса соғлом меъдани ҳам касал қилади, ёки овқат жуда кам миқдорда бўлса, соғлом ошқозонни оздиради ва сўлдиради.

Дориларни кўп истеъмол қилиш ҳам яхши эмас, бунда меъда ўз ишида дорининг ёрдамига ўрганиб қолади. Меъда учун овқатларнинг энг яхшиси буриштириш ҳусусияти ва аччиқлиги бўлиб ўткирлиги йўқ, ва ачиштирмайдиган нарсалардир. Соғлом кишиларга меъдани бақувват қилиш учун буриштирувчи нарсалар фойда қилади, бироқ иситма касаллигига учраганларга бу жиҳатдан ҳаддан ошиб кучли буриштирувчи овқатлар бермаслик керак. Меъдада ўткир хилтлар бўлиши сабабли яра ва тошмалар пайдо бўлади, уларга кўпинча бошқа аъзодан меъдага оқиб келинадиган нарсалар ҳам сабаб бўлади. Меъда яралари кўпинча кичик нафасга, кўп терлашга, бехушликка ва қўл-оёқларнинг совушига сабаб бўлади. Яра борлигини гоҳо кекирикнинг сассиқлиги ва тилни қуритадиган буғ кўтарилишидан билиш мумкин.

Қизил ўнгачдаги яранинг меъда оъзидаги ярадан фарқи шуки, агар яра қизилўнгачда бўлса, одам кўп кекиради ва орқа томонда икки курак ўртасида ва бўйинда кўкрак бошида оғриқ сезилади. Яранинг борлиги ютилган овқатнинг ўтишини аниқлайди, чунки овқат ўтаётганида оғриқ яранинг қаердалигини билдиради, овқат ўтиб кетгач оғриқ тез босилади.

Агар меъда оғзида яра бўлса, унда кўкрак қуйисида ёки қорин тепасида оғриқ сезилади, бунда кучли оғриқ кузатилиши мумкин. Меъда касалликларида оғриқ яна овқат егандан кейин бошланиб, овқатни қусиб ташлаш, уни яхши ҳазм қилолмаслик, совуқ ва елдан бўладиган меъда ҳасталиклари пайдо бўлиши билан кечади. Меъда касалликларида ҳам табиат неъматларидан самарали фойдаланиш мумкин.

Қадимги шарқ табобатида меъда касалликларини ҳам даволашда шифобахш ўсимликлардан фойдаланилган. Бўйимадорон ўсимлигидан меъда касалини шифолашда самарали фойдаланилган. Ундан шифобахш дамлама тайёрлаш учун оғзи ёпиладиган идишга бир стакан қайнаб турган сув қуйилади ва ўсимликни қуритиб, майдаланган ер устки қисмидан бир ош қошиқ солиб, бир соат дамлаб қўйилади. Шу дамламадан кунига 3-4 маҳал овқатланишдан олдин бир ош қошиқ ичилади.Ундан ташқари меъда шиллиқ пардаси яллиғланганда, гастрит касаллиги пайдо бўлганда Алоэ ўсимлиги қўлланилади. Шу ўсимликнинг бир дона баргини олиб ёнларидаги тиконларни кесиб ташлаб, ўзини яхшилаб илиқ сувда ювиб ҳар куни наҳорда овқатланишдан ярим соат олдин бир дона баргини оғзингизда чайнаб ютиб юбориш зарур. Муолажа бир ой давом этади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top