3:14

Асирга олинганлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Инсон қилган хатоларидан сабоқ олиб яшайди. Аммо итоатсизлик, қайсарлик ва ўзбилармонлик натижасида қилинган ҳато ва гуноҳларнинг оқибати инсонни оғир аҳволга солиб қўяди. Баъзида гуноҳлар оқибати инсонни бир умр таъқиб этади. Шундай бўлмаслиги учун ҳар биримиз Худовандга итоатлироқ бўлишимиз, бизга ёқмаса ҳам Унинг айтганларини сўзсиз бажаришимиз керак. Шундагина ҳаётимиз самаралироқ бўлади. Ҳар биримиз шундай ҳаёт кечиришимизни истаган Яратувчи биз учун сабоқ бўладиган воқеаларни Муқаддас Каломига киритган. Худовандга қулоқ солмаган Исроил халқи иккига ажралиб кетди. Бири Яҳудо иккинчиси Исроил номини олди. Нега Бобил шоҳи Навуходнасар Яҳудони босиб олди, деб ўйлайсиз?

Narrator 2 Худованд йўл қўймаса, ҳатто бошингиздаги бир тола соч ҳам бекорга тўкилмайди. Чиндан ҳам Яҳудонинг босиб олиниб асирга олиниши Худонинг хоҳиши эди. Асирга олинишдан олдин халқ жуда узоқ вақт Худованднинг сўзларига қулоқ тутмади. Унинг амрларидан четга чиқди. Худованд юборган пайғамбарга эмас, ўзларини Яратган пайғамбарлари, деб атаган соҳта пайғамбарларга эргашишди. Яҳудонинг асирга олиниши Худованд томонидан берилган жазо эди. Ҳар бир гуноҳ жазосиз қолдирилмаслиги керак. Қайсарликлари ва ўзбошимчаликларининг охири мана шундай бўлди. Худованд Еремия пайғамбар орқали Яҳудога, Эдўмга, Мўаб, Аммон, Тир ва Сидонга хабар жўнатди. Худованд Еремияга шундай деди: «Исроил Худоси ҳар нарсага қодир Эгамиз шундай дейди: «…Буюк қудратим ва ёйилган қўлларим билан ерни ундаги одамларни ва ҳайвонларни яратдим ва уни истаган одамимга бераман.

Narrator 1 Энди сизларнинг ерларингизни … Бобил шоҳи Навуходнасарга бераман. Мен ёввойи ҳайвонларни ҳам унга тобе қиламан. Ҳамма халқлар унга, унинг ўғлига ва невараларига то унинг вақти тугагунча хизмат қиладилар. Аммо агар бирорта халқ ёки шоҳлик Бобил шоҳи Навуходнасарга хизмат қилмаса… ўша халқни қилич, очарчилик ва офат билан жазолайман… дейди Худованд.» Худованднинг Яҳудо халқига юборган хабарида ўша пайтдаги «Бобилга хизмат қилмайсиз», «Тез орада Худованддан нажот келади», деб халқни алдаб юрган соҳта пайғамбарларга ишонмаслик ҳақида ҳам ёзилган. Бобилнинг Яҳудони ва атрофдаги Исроил халқига қариндош бўлган халқларга бостириб кириши, уларни асирга олиши бир пайтнинг ўзида ҳам Худованднинг жазоси ҳам шафқати эди.

Narrator 2 Худованд юборган жазога гуноҳкор халқ тавба билан бўйин эгиши керак эди. Акс ҳолда ўзининг қайсарлиги билан ундан ҳам ёмонроқ аҳволга тушиши мумкин эди. Шунинг учун ҳам Худованд уларни Еремия пайғамбар орқали огоҳлантирмоқда эди: «Худовандга қулоқ солиб, Бобил шоҳи Навуходнасарга бўйин эгинг, шунда сиз ва оилангиз тирик қоласизлар.» Худо ўз эркининг қадрига етмаган халқни асирликка солиш билан жазолади. Қайсар ва гуноҳкор халқ таҳминан 70 йил асирликда яшади. Аввалги озод ва эркин ҳаётининг қадрига етиб, Худовандга юз бурди. Бироқ суҳбатимиз бошида айтганимиздек, ҳар бир гуноҳнинг ўз оқибати бор. Шундай оқибатларга дуч келмаслик учун www.najot.com сайтимизга кириб кўринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top