2:59

Аёллар ишонадиган ёлғон –Менинг ҳамма истакларим албатта амалга ошиши керак.

MP3

Ассалому алайкум азиз ва қадрдон аёллар. Худога маъқул келиш ва уни мамнун қилиш учун Унинг иродасига кўра яшамоғимиз лозим. Агар турли хил ёлғонлар ва сафсаталар билан нотўғри ҳаёт кечираётган бўлсак, қандай қилиб Худонинг иродасига кўра яшай оламиз. Бошида арзимас бўлиб туюлган фикрлар, гаплар кейинчалик бизни қулликка солиб қўйиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтган эдик. Биз аёллар ишонувчан бўламиз. Шайтон эса бизнинг шу яхши ҳислатимизни ёмонликка ишлатади. Бугун мен Лола сизлар билан аёллар ишонадиган ёлғонлардан бири — «Менинг ҳамма истакларим амалга ошиши шарт» деган ёлғонни кўриб чиқаман. Ҳамма истакларимиз амалга ошса – бу зўр-ку! Бунинг нимаси ёмон деб ўйларсиз.

Бироқ ёш қизлар ва келинлардан кўра кўпроқ ҳаёт тажрибасига эга бўлган опаларимиз ва онаҳонларимиз ҳаётда ҳамма истаклар ҳам амалга ошавермаслигини яхши билишади. Ҳаётимиз ноҳақликларга, қийинчиликларга тўла бўлганда атрофимиздаги тасалли берувчилардан: «Ҳаёт оғир, шунга қарамай олға бориш керак», деган гапларни эшитамиз. Ҳозир суҳбатимиз ҳаётнинг оғирлиги ҳақида эмас, бизнинг « Ҳамма истакларим амалга ошиши керак», деган нотўғри фикримиз ҳақида. Бугун замон шунчалик тез тараққий этмоқда-ки, бу одамларнинг онгига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Оддий бир кунингизни тасаввур қилинг, қорнингиз очдими-овқатланасиз, бирор чиройли кийим кўриб қолдингиз, сотиб олгингиз келади ва сотиб оласиз.

Анчадан бери ясси ва кенг экранли телевизор сотиб олмоқчи эдингиз – махсус дўконда кўриб, сотиб олгингиз келиб қолди. Бироқ пулингиз етмайди. Нима қиласиз? Ахир сиз бу телевизорга эришишни орзу қилгансиз, нега энди олмаслигим керак деб ўйлайсиз ва кредитга бўлса ҳам оласиз. Сотиб олгач, бошқ истаклар пайдо бўлади. Ичингиздаги бўшлиқни анчадан буён орзу қилган телевизорингиз ҳам тўлдира олмади. Шундай қилиб истакларингиз кўпаяверади, аммо ичингиздаги бўшлиқ тўлмайди. Истакларингиз орасида дайдиб, адашиб юраверасиз. Бир аёл ўз истаклари ҳақида шундай деган эди: «Мен, инсон ҳаётда ҳамма истаган нарсасига эришиб яшаши керак, деб ўйлардим ва бунга ишонардим. Шунинг учун қачон нима истасам ўша нарсага эришишга интилганман. Истакларимга қараб яшаш оқибатида банкдан анча мунча қарз бўлиб қолдим.»

«Менинг ҳамма истакларим амалга ошиши керак» деган ёлғонга ишониш нафақат аёл кишини, балки ҳаммани қул бўлиб қолишга олиб келади. Бу қулликдан озод бўлишимизга ёрдам берадиган бирорта ҳақиқат борми? Истакларнинг бўлиши табиий. Истаклар ўз-ўзидан гуноҳ эмас, бироқ ўша истакларга нотўғри йўл билан эришиш гуноҳ. Энг оддий ва ҳаётий бир мисол. Организмимиз озуқа олиши керак. Оч қоламиз. Бу гуноҳ эмас, бироқ ҳаддан ортиқ кўп ейиш, бу билан ҳиссий ва руҳий бўшлиқни тўлдиришга ҳаракат қилиш гуноҳ. Биз ўзимизда борига қаноатланишни ўрганишимиз лозим. Иккинчи ҳақиқат шуки, қалбимизнинг тубидаги бўшлиқни ҳеч нарса ва ҳеч ким тўлдира олмайди. Ҳатто турмуш ўртоқларимиз ҳам. Худо аёл кишини шундай яратган. Қалбимиздаги бўшлиқни фақат Яратганнинг Ўзигина тўлдира олади. Истакларимизни ҳам текшириш керак. Худога маъқул бўлган истакларнигина амалга оширишни ўргансак, ҳаётимиз тинч ва бахтли кечади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top