Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Ҳақиқатни сўзлаш ҳар доим ҳам осон эмас. Ҳақиқат ширин аммо меваси аччиқ бўлади. У ҳақиқатгўй кишининг суяк-суякларини оловлантириб, ичидан тошиб чиқади. Бундай киши ҳақиқатни юрак бағрида сақлай олмайди. Бироқ ҳақиқат ҳаммага ҳам ёқавермайди. Қадимда сарой аъёнлари жазодан қўрқиб, қиролга ҳақиқатни бироз ўзгартириб, аслига ўхшамаган тарзда баён этишган. Акс ҳолда уларни муқаррар жазо кутарди. Бундай бўлишини қадимги пайғамбарлар ҳам билган. Шунга қарамай, улар Худо каломини ҳеч бир ўзгартиришсиз, шохга ёки халққа етказишга мажбур бўлганлар. Улар шохдан кўра Худодан кўпроқ қўрқишган. Бироқ пайғамбарларнинг ҳамма етказган ҳақиқатлари шоҳларга маъқул келмаган.
Narrator 2 Муқаддас Каломда Еремия пайғамбар шохга ва халққа Худо каломини етказгани учун жазолангани ёзилган. «Шундай қилиб Яҳудо шохи Зидқиё Еремияни ҳибсга олиб, қамаб қўйди. Кейин эса унга шундай деди: «Нега бундай башоратлар қилмоқдасан? Сен Худованд шундай дейди: «Мен бу шаҳарни Бобил шоҳи қўлига бераман ва у бу шаҳарни босиб олади. Яҳудо шохи Зидқиё эса Бобилликлар қўлидан қочиб қутулолмайди, аксинча тўппа-тўғри Бобил шохи қўлига топширилади. У Зидқиёни Бобилга олиб кетади ва у ерда Мен унинг ҳаёти борасида қарор чиқаргунимча қолади. Агар Бобилликларга қарши курашсангизлар, енгиласизлар», демоқдасан». Чиндан ҳам ўша пайтларда Худованд Ўз халқининг итоатсизлиги, қайсарлиги ва тобора гуноҳга ботиб кетаётганидан ғазабланган эди.
Narrator 1 У Ўз халқини душман қўлига бериб, жазолашни режа қилганди. Режасини эса ўша пайтдаги ҳақиқий ва тўғрисўз пайғамбар Еремияга юборди. У Худованд режаси қанчалик аччиқ бўлмасин, халққа, руҳонийларга ва шохга етказишга мажбур эди. Бу режадан балки унинг ўзи ҳам қайғургандир, бироқ Худовандга қарши иш қилиб бўлмайди. Худованд нима деган бўлса, ўшандай бўлиши шарт. Қилган ёмон ишингдан сўнг, унинг оқибати ҳақидаги аччиқ ҳақиқатни эшитмай иложинг йўқ. Яҳудо шохи Зидқиё ҳам худди шу сўзларни ўз қулоғи билан эшитишга мажбур бўлди. Худо унинг тақдирини ҳал қилади. Уни ва шаҳрини Бобилликлар қўлига беради. Бобилликлар шаҳарга бостириб кириб, халқини талон тарож қилади, уйларга ўт қўяди, одамларини ва ўзини асир қилиб олиб кетади.
Narrator 2 Бу ҳақида ўйлаш Зидқиёга осон бўлмади, бироқ қилган ишлари Худованд берадиган жазо олдида улкан эди. Худованд Зидқиё ва халқ қилган гуноҳ ҳақида шундай дейди: «Ироил халқи ва Яҳудо Менинг кўз ўнгимда ёвузлик ва жирканч ишлардан бошқасини қилмади. Мен бу шаҳарга асос солганимдан бери, уларнинг гуноҳлари тўлиб тошиб кетди. Улар Менга орқа ўгирдилар. Мен уларга гапиришим учун, уларга ўргатишим учун Менга юз бурмадилар. Каломимга қулоқ солмадилар. Менинг уйим бўлиши керак бўлган жойда бутларга ўрин бердилар. Менга, тирик Худога эмас, жонсиз, инсон қўли билан яратилган бутларга сиғиндилар. » Айнан шунинг учун ҳам Зидқиё ўзининг ва халқи қилган гуноҳнинг товонини тўлаши керак эди. Худованд ва Унинг халқи ҳақида кўпроқ маълумот олишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимиз сизга мўл-кўл маълумотни тақдим этади.