Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Яратувчимиз Худованд иродасини билишни истайсизми? Албатта, ким ҳам истамайди. Ҳар бир художўй шахс мумкин қадар ўз хоҳиш истаклари асосида эмас, Худо истаганидек ҳаёт кечиришни истайди. Сиз ҳам шундай ота-оналар тоифасига кирсангиз, фарзандингизга Худо иродасини билиш ҳақида ўргатиш муҳимлигини ҳам биласиз. Худо иродасини билиш ҳақида болакай ёки қизалоққа ёшлигидан ўргатиб бориш керак. Ҳаётингизда учрайдиган воқеалар, ҳодисалар орқали фарзандингизга Яратувчининг иродасини билиш ҳақида мисоллар беринг. Фарзандингиз улғая борган сари Унинг иродасини билишга кўпроқ қизиқа бошлайди. Бироқ бу борада шошқалоқлик қилади. Ким ҳам шундай қилмайди, дейсиз?!
Narrator 2 Ахир биз катталар ҳам баъзида Худо иродасини тезроқ билишга ошиқамиз-ку! Бизнинг фикрларимиз билан Худо фикрлари ўртасида ер билан осмонча фарқ бор. Биз бирор нима қилишни истасак, Худодан қандай қилиш кераклиги ҳақида Унинг иродасини сўраймиз. Аммо жавоб йўқ. Вақт ўтиб кетаяпти, бироқ Худодан ҳамон жавоб йўқ. Шундай пайтда асабийлашамиз, Худо жуда имиллаб ҳаракат қилаётгандай туюлади. Аммо йўқ. Худованд ҳар бир ишни ўз вақтида бажаради. Агар Худованднинг иродасини билолмаётган бўлсангиз, унда айб ўзингизда. Ниманидир нотўғри қилаяпсиз. Сиз шундай ҳис қилганингиздан кейин, бугунги тезкор замонда яшаб, тез пишар овқатлар ейдиган, ўта тез даражада ишлайдиган интернетга кирадиган фарзандингиз албатта шошади.
Narrator 1 Унинг назарида ҳозир Худованддан бирор нима сўраса, ўша заҳотиёқ амалга ошиши керак. Бундай эмаслигини тушуниши учун эса, сиздан донолик талаб этилади. Унга бундай бўлмаслигини мисоллар билан тушунтиринг. Болангиз ўзида сабр-тоқатни шакллантириши кераклигини уқтиринг. Бунинг учун у билан бирга ибодат қилинг. Жуда кўп ҳолларда унинг хоҳиши билан Худованднинг иродаси бир келмаслигини тушунтиринг. Фарзанд буни бирданига тушуниши қийин бўлади. Бироқ яшаш давомида ҳаётидаги воқеалар, сизнинг доно ўгитларингиз, Худованднинг каломи орқали аста-секин буни тушуниб олади. Кўринадиган бирор бир нарсани қидириш осон, бироқ кўзга кўринмас, Худо иродасини излаш эса ундан кўра қийинроқ.
Narrator 2 Фарзандингизга Худо иродасини қидириш ҳақида ўргатар экансиз, унга қидириш пайтида ўз истакларини биринчи ўринга қўймаслик кераклигини уқтиринг. Хатто кўпчилик катталар ҳам шундай хато қилишади. Улар бирор бир нарсани исташади-да, сўнгра, бунда Худованднинг иродаси қандай деб сўрашади. Кейин эса Худодан жавоб кутишади. Аслида улар ўз истакларини Худованд тасдиқлашини кутишади. Худованд иродаси бу улар истаган нарса эмас. Худованд айнан ўша дамда ундан бутунлай бошқа бир нарсани кутаётгандир?! Бу ҳақида ўйлаб кўришмайди. Фарзандингизга ҳам Худо иродаси ва ўз хоҳиш истакларини аниқлаштириб олишни ўргатинг. Фарзанд Худо иродасини билишининг энг яхши ва самарали йўли бу – Муқаддас Каломдан ўқишдир. У орқали фарзанд Худованд нимани исташини билиб олади. Шу мавзуда кўпроқ маслаҳат керак бўлса, бизнинг www.najot.com сайтимиз сизга ёрдамга тайёр.