3:14

Улар турмушга тайёрми?

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бахтли ва барқарор оиланинг юзага келиши кўп жиҳатдан йигит ва қизларнинг мустақил ҳаётга психологик тайёрланишига боғлиқ. Оилавий ҳаётнинг мустаҳкам бўлишини таъминлайдиган омиллар шунчалик серқирра ва ранг-барангки, уларнинг барчасига қизларни тайёрлаш, улар ҳаётининг мазмунли бўлишига ёрдам беришимиз керак. Қизларни мустақил, оилавий ҳаётга психологик тайёрлаш кенг қамровли масала бўлиб, биз унинг баъзи томонларига тўхталишимиз лозим деб ўйлаймиз. Ҳаётда баъзан нохуш ҳолатларнинг гувоҳи бўламиз. Қизларда ўғил болаларга хос хислатларни, ўғил болаларда эса қизларга хос хусусиятларни намоён бўлаётганлиги ота-оналарни ташвишлантириши аниқ.

Narrator 2 Ëшларда уларнинг ёшларига хос бўлмаган депрессив ва агрессив ҳолатларнинг тез-тез намоён бўлаётганлиги, оилаларда бир-бирига хиёнат ҳодисаларининг тез-тез учраётгани йигит қизларнинг оила деб аталмиш муқаддас риштани боғлашга психологик жиҳатдан тайёр эмаслигини кўрсатади. Эркаклик ва аёллик ҳислатлари қарама-қарши жинсни бир-биридан фарқлаб турувчи хусусиятлар мажмуаси саналади. Инсонда эркаклик ва аёллик хислатларининг ўз вақтида ва тўлалигича шаклланганлиги унда ўзига бўлган ишонч, кечинмаларнинг тўлиқлиги, одамлар билан мулоқотнинг самарали бўлиши, оиладаги ва жамоадаги муносабатларнинг тўлақонли кечишига таъсир ўтказади. Эркаклар ва аёлларнинг тенг ҳуқуқли эканликларини нотўғри тушуниш жамият равнақига салбий таъсир этади.

Narrator 1 Аксарият эркакларнинг тирикчилик талабларига жавоб бера олмасликлари туфайли кўпроқ аёллар оила боқувчисидек мураккаб вазифани зиммаларига олаётганликлари улар психологиясининг ўзгаришига олиб келмоқда. Ҳозирги ёш йигит-қизлар ҳам аёллар характерида мардлик, мақсадга йўналганлик, мустақиллик, ўзига ишонч, фаоллик каби хислатларнинг бўлишини ижобий баҳолаяптилар.

Айниқса оилада – болалар, эркак ва аёлнинг эгаллаган ўрнини ўрганадиган масканда, бу ҳолатнинг таъсири ниҳоятда кучли ҳисобланади. Бола оилада фаол ва ҳукмдор онасини, кўпинча диванда ёнбошлаб ётадиган, сусткаш оила бошлиғи бўлган отасини кузатар экан, у ҳам ҳеч қачон жинсига хос бўлган хислатларни ўзида шакллантира олиш имконига эга бўлмайди.

Narrator 2 Мактабда ҳам бу жараён ўзига хос равишда мураккаб кечмоқда. Қизлар ўғил болаларга нисбатан ўрта ҳисобда 2,5 йил илгарироқ ривожланадилар. Натижада, қизлар синфдош ўғил болалардан ҳам жисмонан, ҳам ақлан устунликларини сезганларидан сўнг ўғил болалар тимсолида ҳимоячини эмас, балки ҳимояга муҳтож одамни кўра бошлайдилар. Уларни менсимаслик каби салбий муносабатлар юзага кела бошлайди. Кучли жинс сифатида шаклланишга интилаётган ўғил болаларда бундай муносабат норозиликни туғдиради. Бу иккала жинс ўртасида низоларни келтириб чиқаради. Оилада, мактабдаги шундай муҳитда шаклланган болалар вақти келиб оила соҳиби бўлганларида ҳам бир-бирларига шундай муносабатда бўлишлари турган гап. Бу эса оиланинг бузилишига олиб келади.

Азизлар, йигит-қизларни турмушга тайёрлаш борасида ўз фикр-мулоҳазаларингиз бўлса, уларни бизнинг www.najot.com dilkash@najot.com сайтларимиз орқали ўртоқлашинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top