3:29

Қарорлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Ўз ҳаётимизни яшаб ўтаётган эканмиз, ҳар биримиз кунда кўплаб қарорлар чиқарамиз. Худонинг иродасига кўра тўғри ҳаёт кечириш давомида жуда қарор чиқариш билан очколар йиғамиз. Агар тўғри қарор чиқарсак, бизнинг фойдамизга, нотўғри қарор чиқарсак очко ололмаймиз. Ҳар куни нима қилиш, нима кийиш, нима дейиш ва қаерга бориш каби саволларимизга ўйлаб қарор қиламиз. Худо билан яқин бўлган инсон, олдида турган саволга ёки ҳолатга Худованднинг фикри қандай бўлишини тахминан билади. Аммо қарор чиқаришда Унинг фикрини билолмаётган бўлсангиз, демак, сиз Унинг эмас кўпроқ ўзингизнинг истакларингизга бўйсунаяпсиз. Ҳаётингизга ва охирги пайтларда қилган ишларингизга диққат билан назар ташланг. Қилган ишларингиз ким учун фойдали? Кимнинг хоҳишига кўра қарор қилинди?

Narrator 2 Худованд бизни ўзига яқин бўлишимиз учун чақирган. У бизни Ўзига яқинлаштириб, бизни руҳан озиқлантиришни, ўстиришни ва йўлимизда учрайдиган қийинчиликларга чидамли қилишни истайди. Ўсимликка қаранг. У уруғ сифатида ерга тушади-ю, кичкина томир отиши билан юқори қисми ҳам куртаклайди. Томир қанча ичкарига, сув ва озуқага бой жойга интилса, тепа қисми шунча бақувват ва чиройли бўлади. Биз ҳам мана шу ўсимликка ўхшашимиз керак. Биз ўз хоҳиш-истакларимизни Худонинг қўлига бериб, У бизни етаклаган жойга боришимиз керак. Томирларимиз Худо иродасида қанча чуқур жойлашса, руҳимиз бақувват бўлади, онгимиз тиниқлашади, ҳаётимиз тартибга тушади. Худо билан бирга бўлган шахс, ҳиссиётларини тартибга сола олади, тўғри қарор чиқаради ва зарур пайтида ўз истакларини бир четга суриб қўя олади.

Narrator 1 Худо иродасини билиб яшаш жуда ҳам ажойиб, бироқ уни қандай биламиз? Қандай қилиб, Худованд сизда у ёки бу нарсани истаётганини биласиз? Бу ҳеч ҳам қийин эмас. Агар ёдингизда бўлса, Худованд қадим пайғамбарларига фаришталари орқали гапирган. Улар Худованднинг овозини тоғда, маъбаднинг муқаддаслар муқаддаси деган жойида эшитишган. Бугун эса бизда Худованднинг Каломи бор. У сизнинг ҳар кунлик ҳамроҳингизга айлансин. Уни ҳар куни ўқинг. Онгингиз ва қалбингиз ибодатда Худо иродасини изласин. Худодан юрагингизга Муқаддас Руҳидан мўл-кўл беришини сўранг. У каломи орқали бирор нарса деганини англасангиз, Унга итоат қилинг. Албатта итоат қилиш жуда қийин, чунки ўз хоҳиш-истакларимиз бунга йўл қўйишни истамайди. Бироқ Итоат қилиш — Худо иродасини билишнинг манбаидир.

Narrator 2 Итоат қилмасангиз, Унинг иродасини билолмайсиз. Ҳаётингизни Худога беринг. Бу ўз инсоний хоҳиш истакларингиз Худо иродаси билан тўқнашишидир. Агар шу тўқнашувда ўз истакларингизни бир четга суриб қўя олсангиз, Худо иродасини қабул қилган бўласиз. Бу итоат билан қилинган онгли ва тўғри қарордир. Сизни нима кутаётганини билмай туриб, итоат қилиб, Худо йўлида яшашнинг биринчи қадамини қўйдингиз. Сизни ваҳима босмоқда, бироқ қўрқманг. Худованд бизни дадил бўлишга чақирган. Сиз Худо иродасини танладингизми, қолганини Худовандга қўйиб беринг. У сизга керакли дадилликни, кучни ва қобилиятни беради. Ибтидо 22 бобда Иброҳим пайғамбар Худовандга итоат қилиш сабоғини олди. Сиз ҳам ўша бобни ўқиб кўринг. www.najot.com сизга керакли сайт.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top