3:07

Қорбўрондан сўнг…

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум ота-оналар. Ҳар йили қишда болалар орасида жароҳатланиш ҳолатлари 30 фоизга ошади. Уларнинг олдини олиш учун нималар қилиш ва асосийси жароҳатланиб улгурган кичкинтойларга қандай ёрдам бериш мумкин? Болаларда қишда энг кўп учрайдиган жароҳатлардан бири – совуқ уриши ҳисобланади. Ҳаво зах бўлиб, кучли шамол турган пайтда ҳарорат нолга тенг бўлса ҳам бармоқлар, ёноқлар ва бурунни совуқ уриши мумкин. Айниқса, болалар танасидаги ҳароратнинг доим бир хил бўлиб туриши мустаҳкам бўлмагани учун совуқ таъсирида қон айланишида ўзгаришлар юз бериши мумкин. Агар бола ёноқлари оч пушти ранг бўлса, демак, қон айланиши меъёрида. Агар сайр пайтида бола юзида қизил оқ доғчаларни кўрсангиз, дарҳол уйга қайтиш зарур. Бу совуқ урганлигининг белгисидир.

Narrator 2 Уйга келгач, асло бола юзини иссиқ сувда ювманг. Шунингдек, ёғ ва кремлар суртиш ҳам мумкин эмас. Яхшиси болага иссиққина чой бериб, терисидаги ўзгаришга аҳамият беринг. Енгил массаж қилиш ҳам терига қон югуришини тезлаштиради. Агар ярим соат ичида бола юзи аслига қайтмаса, шифокорга муражаат этиш зарур. Нохуш асоратларнинг олдини олиш учун болани сайрга олиб чиққанда, тўғри кийинтириш лозим. Албатта, бош кийим ва қўлқоп ҳамда юмшоқ шарф ўраб қўйишни унутманг. Юз терисини ҳимоялаш учун таркибида сув бўлмаган махсус кремлар суриш мумкин. Баъзилар бола оғиз-бурнини шарф билан ўраб қўйишади. Кичик ёшдаги болаларда шарфни шимиш одати бўлади. Намланган шарф эса совуқ ҳавода музлаб, боланинг лаб ва оғиз атрофини зарарлаши мумкин.

Narrator 1 Кичик ёшдаги болалар жуда қизиқувчан бўлишади. Кўпчилик болалар кўрган нарсасининг таъмини билишга жуда қизиқади. Шу сабаб улар қўлига тушган нарсасини дарҳол оғзига солишга уринишади. Шунинг учун қиш кунлари кўчага чиққанда улар қорни, сумалакларни, албатта шимиб кўради. Турли микроблар, чанг ва лойқа сувларга тўйинган қор эса турли нохушликларга сабаб бўлади. Агар бола сумалак ёки қорнинг «таъмини татиб кўришга» улгурган бўлса, унга кўпроқ суюқлик ичириш ҳамда фаоллаштирилган кўмир бериш керак. Бундан ташқари, баъзи болалар металл нарсаларнинг ҳам таъмини билишни истайди. Совуқ кунда болага темир нарсаларга тил теккизиш ва қўл билан ушлаш мумкин эмаслигини болага тушунтиринг.

Narrator2 Агар боланинг тили ёки қўли темирга ёпишиб қолган бўлса, уни куч билан тортиб олишга ҳаракат қилманг. Акс ҳолда, бола терисига жиддий зиён етказиб қўйишингиз мумкин. Бунда болани иссиқ жойга масалан, яқиндаги подъезд ёки қўшнининг уйига олиб кириб, темир исишини ва болани «қўйиб юбориши»ни пойлаганингиз маъқул. Агар бола арғимчоқ ёки темир трубаларга ёпишиб қолса, шу жойга илиқ сув қуйиш мумкин. Бундай вазиятга тушмаслик учун аёзда бола қўлқопларини ечмаслигини назорат қилинг. Темирли чана суянчиқларига матодан жилд кийдириб қўйинг. Баъзи болаларнинг одатда ёноқлари кўкимтир-тўқ қизил рангга киради ва бу жойлар қичишади. Бу совуқ урганидан далолат. Бундай пайтда қичишган жойни қашимай, шифокорга мурожаат қилиш зарур.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top