3:14

Мусонинг гувоҳлиги

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Эрамиздан бир неча юз йил аввал яшаб ўтган, Худовандга садоқат билан хизмат қилган Мусо пайғамбарни жуда яхши танийсиз. Мусо пайғамбар Худованднинг сўзларини халққа етказиб турган. У ҳар сафар Худованддан бирор бир амр олар экан, уни халққа ҳеч қандай ўзгаришсиз етказар эди. Муқаддас Каломда унинг Худо ваъда қилган ерга кириб боришдан олдинги бир воқеа ҳақида гувоҳлиги бор. Бу Ерихога айғоқчилар юборгани ҳақидаги гувоҳликдир. Келинг, уни ҳаммамиз биргалашиб тинглаймиз. Мусо пайғамбар ўз гувоҳлигини шундай бошлайди: «Кейин эса, Эгамиз Худованд буюрганидек, Хоревдан Аморийларнинг тоғли юрти томонга йўл олдик. Биз бепаён чўл орқали Кадеш Барнага етиб келдик.

Narrator 2 Шунда мен сизларга: «Худованд сизларга берган Аморийларнинг тоғли юртига етиб келдик. Қаранг, Эгангиз Худованд мана шу ерни сизга берган. Боринглар ва Худованд айтганидай ўзингизга тегишлисини олинглар. Қўрқманглар ва қайғуга ботманглар.» дедим. Кейин ҳаммангиз менинг олдимга келиб: «Борадиган еримизга ўзимиздан олдин айғоқчиларни юборайлик, улар бизга ўша юрт ҳақида маълумот олиб келсин», — дедингиз. Бу фикр менга ёқди ва орангиздаги ҳар бир қабиладан биттадан одам олиб, ўн икки кишини тоғли юртга юбордим. Улар Эшол водийсига бориб, у ерни яхшилаб ўргандилар. Улар ўзлари билан ўша юртнинг меваларидан олиб келишди. Бизга олиб келган нарсаларини кўрсатар экан, ўша орангиздан танлаб олган кишилар шундай дейишди: «Эгамиз Худованд бераётган ўша юрт жуда яхши экан».

Narrator 1 Бироқ сиз олға боришни истамадингиз. Сизлар Эгангиз Худованднинг буйруғига итоат қилмай, исён кўтардингиз. Ўз чодирларингиз ичида ўтириб олиб, нолидингиз: «Худованд бизни ёмон кўради, шунинг учун ҳам бизни Мисрдан Аморийларнинг қўлига бериш учун олиб келди. Қаерга борамиз? Оғаларимиз бизни қўрқитиб қўйишди. Улар ўша юртнинг одамларини биздан кўра кучлироқ ва баландроқ дейишди, шаҳарлари ҳам баланд ва қалин деворлар билан ўралган экан. Ҳатто у ерда Анакитларни кўрганларини ҳам айтишди.» шунда Мен сизларга дедим: «Ваҳимага тушиб, улардан қўрқманг. Сиздан олдинда юрадиган Эгангиз Худованд худди Мисрда қилганидек сиз учун жанг қилади . Мана шу ерда Худованд сизни худди ота ўз фарзандини кўтариб юргандай, мана шу ергача кўтариб келганини тушунасизлар.

Narrator 2 Шунча гапларимга қарамай, сизлар Худованда ишонмадингиз. У бутун саёҳатингиз давомида сизларнинг олдингизда кечалари оловли устун каби, кундузлари эса булут ичида олдингизда юриб, сизларга ғамхўрлик қилган эди. Тўғри йўл ва емак топишингизга ёрдам берди. Шунда ҳам Худовандга ишонмаяпсизлар. … Сизлар туфайли Худованд менинг ҳам ўша юртга кирмаслигимни айтди. Менинг ўрнимга Нун ўғли Ëшуа сизларни ўша юртга бошлаб боради.» Шундай қилиб, Исроил халқининг катталари Худованднинг қудратига ишонмагани учун, ваъда қилинган ерга киришдан маҳрум бўлишди. Улар ўша охирги жойлашган ерида жуда узоқ йиллар қолиб кетишди. Худованд то ўша халқнинг катталари ўлиб кетиб, ўша пайтда бола бўлганлар улғайганда, ваъда қилинган ерга киришларини ваъда қилди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top