3:37

Холиднинг ҳикояси

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Бугун Покистонлик бир биродаримизнинг гувоҳлигини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Бу биродарни билан сафар чоғида танишган эдим. У ўзининг имонга келиш ҳикоясини шундай бошлаган эди: “Мен Мусулмон оиладанман. Ўн тўрт ёшга кирганимда ўзимиздаги монастир мактабга қатнай бошладим. Ота-онам 7 ёшга тўлганимда Қуръонни ёд олишга ўргатишган. 14 ёшга етганимда Қуръонни деярли ёддан билардим. Бу мактабда масиҳий синфдошларим ҳам бор эди. Эсимда, бизга масиҳийлар жамиятнинг энг паст кишилари, ақлсиз ва дангаса одамлар, деб уқтиришган. Аммо бу ерга келиб бу болаларнинг қанчалик ақлли ва тиришқоқ эканликларини кўриб ҳайрон қолдим. Улар билан Муқаддас Китобларимиз ҳақида гап кетганда жуда кўп тортишардим ва Қуръоннинг қанчалик тўғри ва ягона Муқаддас Китоб эканлигини айтардим. Уларни мусулмон динини қабул қилишга ундардим.

Narrator 2 Кўпинча, масиҳий бўлган устозим бундай қилиш тўғри эмаслигини айтарди. У менга: “Худо ҳаворий Павлусни танлаганидек, сени ҳам танлаши мумкин”, деди. Мен эса устозимга: “Мен фақат Муҳаммадни биламан, Павлусни билмайман”, дедим. Бир куни Масиҳий синфдошларимни чақириб, бир-бирларимизнинг Муқаддас Китобларимизни ёқишни таклиф қилдим. “Сизлар Қуръонни ёқасизлар, мен эса Библияни ёқaман. Кимнинг Худоси ҳақиқий бўлса, Ўз китобини ҳимоя қилади.”, дедим. Масиҳий синфдошларим бу таклифимдан қўрқиб кетишди. Мусулмон давлатда яшаб туриб Қуръонни ёқиб юборганлари учун уларни жазога тортишлари мумкин эди-да. Мен эса, “Майли, бу ишни ҳам сизларнинг ўрнингизга ўзим қиламан”, дедим. Улар менинг ҳаракатларимни диққaт билан кузатиб туришарди. Аввалига уларнинг кўз олдиларида Қуръонни ёқдим. Кейин эса оловни кучайтириб унга Библияни ташлаётганимда Муқаддас Китоб кўкрагимга келиб урилди ва мен йиқилиб тушдим.

Narrator 1 Ҳамма жойимни тутун қоплади. Мен ёнардим. Бу олов оддий олов эмас эди, руҳий олов эди. Кейин эса бирданига сочлари тилладай ярқираётган бир одамни кўрдим. У нурга қопланган эди. У қўлини бошимга қўйиб, “Сен Менинг ўғлимсан, бугундан бошлаб сен ўз халқингга Хушхабар айтасан. Бор. Раббинг сен билан”, деди. Кейин эса ваҳий давом этди. Мен қабр тошини кўрдим. У ерда Магдалалик Марям Исонинг танасини боғбон олиб кетган деб ўйлаб, боғбонга гапираётган эди. Бу боғбоннинг ўзи Исо Масиҳ эди. У Марямнинг қўлидан ўпди ва мен уйғониб кетдим. Мен ўзимни шунчалик кучли ҳис қилдимки, биров урса ҳам ҳеч қаерим оғримайдигандек эди. Уйга борганимда ота-онамга кўрганларимни айтиб бердим, аммо улар менга ишонишмади. Улар масиҳийлар менга қандайдир илму-амал қилиб сеҳрлаб қўйишган, деб ўйлашди.

Narrator 2 Аммо мен уларга, ҳаммаси тетик ҳолимда кўз ўнгимда бўлганини ва бошқалар ҳам бу воқеани кузатиб турганларини айтиб бердим. Улар менга ишонмай, уйдан қувиб чиқаришди. Мени оқ қилишди. Шундан сўнг уйимизга энг яқин бўлган жамоатга бордим. Жамоат оқсоқолига кўрганларимнинг ҳаммасини айтиб бердим. Мен унга: “ Менга Муқаддас Китобни кўрсатинг”, дедим. У менга Муқаддас Китобни берди. Мен эса Китобдан ўзим кўрган воқеани — Исо Масиҳ Магдалалик Марям билан учрашган жойини топиб ўқидим. Ўша куни Исо Масиҳни Нажоткорим деб қабул қилдим. Оилам мендан воз кечди. Мен эса тақдирга тан бериб турли жамоатларга бориб Муқаддас Китобни ўргандим. Бир нечта Муқаддас Китобни ўргатадиган курсларга қатнадим ва хизматга кетдим. Ҳозир имонга келганимга 21 йил бўлди. Бу вақт давомида мен кўплаб одамларнинг Исо Масиҳни қувонч билан нажоткорлари деб қабул қилганларининг гувоҳи кўрдим.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top