Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Бирор ишни нотўғри қилаётган бўлсангиз-у, оқибати ёмон бўлишини билмасангиз, кимдир сизни бу ҳақида огоҳлантиргани яхши. Шунда ўша ишни қилмаслигингиз ёки бўлмаса, уни бошқача яхшироқ қилишга ҳаракат қилиб, келадиган ёмонликдан ўзингизни сақлаб қолишингиз мумкин. Ҳар доим ёнимизда бизнинг ҳатти ҳаракатларимизни кузатиб, огоҳлантириб турадиган одамнинг бўлгани яхши. Бу борада, Исроил халқи жуда омадли бўлишган. Чунки, Худованд уларнинг ҳаётини, ишларини кузатиб туришлари учун тинимсиз пайғамбарлар юбориб турган. Пайғамбарлар халқнинг нотўғри ишлари туфайли келадиган кўнгилсизликлардан огоҳлантириб, уларнинг диққатини Худога қаратиб туришган. Бугун Езекиел пайғамбарнинг сўзларини оддий инсон сўзлари қилиб эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Narrator 2 Езекиел ўз гувоҳлигида шундай дейди: «Худованд айтганидай, асирликдаги халқ олига Тел Абибга келдим. Улар орасида етти кун кўнглим тўлиб тошиб ўтирдим. Еттинчи кунида эса Худованд менга яна гапирди. «Инсон ўғли, Мен сени Исроил халқи орасига қоровул қилиб жўнатдим. Шунинг учун мен сени огоҳлантираман, яхшилаб эшитиб ол. Агар Мен бирор бир гуноҳкор ва ёвуз одамга бориб айт; у ўлади, десам-у, у одамнинг ғам қайғу чекишини истамай огоҳлантирмасанг, у барибир ўлади. Бироқ сен унинг ўлимида айбдор бўласан. Бироқ сен уни бориб огоҳлантирсанг ҳам ёвузлигидан қайтмаса, у ўлади, бироқ сен унинг ўлимида айбдор бўлмайсан. Борди-ю, солиҳ одам солиҳлигидан қайтиб, гуноҳ ишга қўл урса, мен унинг олдига тўсиқ қўяман ва у ўлади. Агар сен уни огоҳлантимасанг, у ўз гуноҳи туфайли ўлади. Унинг шу пайтгача қилган яхшиликлари эсга олинмайди.
Narrator 1 Мен эса сени унинг ўлимида айбдор деб ҳисоблайман. Бироқ сен уни огоҳлантирсанг ва у гуноҳли ишидан қайтиб тавба қилса, у албатта яшайди ва сен ҳам ўзингни қутқарган бўласан.» Худованднинг қўли Езекиел пайғамбарнинг устида эди. Худованднинг бу сўзларидан у жуда ҳам қўрқувга тушган бўлса керак. Чунки, ўша дамларда у эндигина пайғамбарликни бошлаётган, Худованд унга нималар қилиш кераклигини ўргатаётган эди. Худованднинг аввалги сўзларини ёшлик қилиб ҳаммасини айтмаган ё бўлмаса, ғам-қайғуда умуман айтмаган бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам Худованд Унинг сўзларини халққа етказмаса, халқнинг бошига келадиган ёмонликда Езекиел ҳам сабабчи бўлиб қолишини айтиб огоҳлантираётган эди.
Narrator 2 Хўш, нима деб ўйлайсиз, Худованднинг бу огоҳлантиришидан кейин Езекиел пайғамбар қандай йўл тутган? Албатта халқни ва ўз ҳаётини сақлаб қолиш учун уларга Худованд каломини оқизмай-томизмай етказиб турган. У гувоҳлигини давом эттириб деди: «Худованднинг қўли менинг устимда эди. У менга: «Ўрнингдан туриб текисликка бор, ўша ерда Мен сенга гапираман», деди. Мен у айтганидай текисликка бордим. У ерда яна худди Кебар дарёси ёнида кўрганимдай, Худованд улуғворлигини кўрдим. Унинг улуғворлиги олдида тиз чўкдим. Худованднинг руҳи эса мени оёққа турғазди ва гапирди». (Ез 3:1624). Худованд Езекиел пайғамбар орқали Ўз халқини гуноҳли йўлларидан қайтишга огоҳлантирган. www.najot.com сайтимиздан Худованднинг ажойиб ишлари ҳикоя қилинган турли гувоҳликлардан баҳраманд бўлишингиз мумкин.