3:29

Худонинг қўли

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Бугун жуда кўп йигитлар ҳарбий хизматда дуч келадиган қийинчиликлар ва шу қийинчиликларда Худованд қандай ёрдам бергани ҳақидаги бир биродаримизнинг гувоҳлигини эътиборингизга ҳавола қиламиз. У ҳикоясини шундай бошлайди, “Мен ҳарбий хизматда бўлганимда Худонинг ҳимоясини жуда кўп марта ҳис қилганман. Бир куни биз, янги хизматга борганлар уч киши ўз хонамизда ўтирган эдик. Шу пайт хизматдан кетиш арафасида бўлган уч аскар кириб келиб, ҳаммамизни турғизиб, роса тепкилади. Кейин эса ўрнимиздан туришга буйруқ берди: “Уччаланг ҳам тур” . Биз турдик. Кейин эса мендан олдинги икки аскарга, “Энди мени кулдирадиган қилиб, бир кулиб берчи”, деди. Улар иложсизликдан кулишди. Уларнинг ҳолатини кўриб “оқсоқол” аскар ҳам роса қотиб-қотиб кулди. Кейин эса мен томонга қараб, “Энди сен кул”, деди. Мен унинг гапига жавоб қайтармадим.

Narrator 2 У яна менга яқинроқ келиб, кўзлари ғазабдан қисилиб, “Сен менга қарши уруш очмоқчимисан, кул деяпман сенга”, деб бақирди. Ўша пайтда Худонинг тинчлиги юрагимни қоплаган эди. Ичимда тинчлик билан, “Сизга нисбатан иккиюзламачилик қилишимни истаяпсизми?” деб сўрадим. У ҳайрон бўлиб, бир қадам орқага чекинди-да, “Бу нима деганинг?” деди. Мен унга яна ўшандай хотиржамлик билан жавоб бердим, “Ҳозир менинг юрагимда хурсандчилик йўқ. Куладиган ҳолатда эмасман. Шунда ҳам соҳта кулгу билан кулишимни истайсизми?”, дедим. У бир неча сония нима дейишини билмай, менга тикилиб турди-да, кейин, “Сен мен билан бирга юр”, деб мени четга олиб чиқди. У билан четда ўтириб роса суҳбатлашдик. Мен нима учун соҳта кулгу билан кулишни истамаганимни ва унинг орқасидан Худонинг хушҳабарини айтдим. У мени диққат билан қизиқиб эшитди. Худонинг хушҳабари унинг юрагига экилди.

Narrator 1 У мен ҳақимда бошқа “оқсоқол” аскарларга ҳам айтган шекилли, эртасига хизматдан ва машқлардан дам оладиган вақтимизда бир “оқсоқол” аскар мени ертўлага чақиртирди. Мени ертўлага олиб тушишди. Қарасам ертўланинг ўртасида бир дўппи кийган “оқсоқол” аскар ва унинг ёнида эса бошқа аскарлар турарди. У мендан ҳам қизиқиш ҳам жаҳл билан сўради, “Мен зизматга келмасимдан аввал номоз ўқиганман, сен нима ўқийман, деб гап тарқатдинг? Қани олдимга ўтирчи?”, деб мени ўзининг олдига ўтирғизди. Аввалига уни ва атрофидагиларни кўриб юрагимни қўрқув босди, аммо Каломдаги Худонинг “Сочингиздан бир тола соч ҳам тўкилмайди”, деган оятини эслаб, юрагимда яна аввалги тинчлик пайдо бўлди. Мен унга нимага ишонишим, Инжил ўқишим ҳақида гапириб бердим. У билан роса гаплашдик, тортишдик. Суҳбат давомида гоҳ қизиқиб савол берар, гоҳ ўз динини ҳимоя қилиб, ғазабдан қизариб кетарди.

Narrator 1 Кейин аскарлардан бирига “Бор бу болага овқат олиб кел деди”, деди. Биласиз, хизматга энди борган аскарлар тўйиб овқатланмайди. Унинг менга меҳри товланиб кетдими, қорнимни тўйдирди. Шу вақтдан бошлаб, у вақти бўлиши билан мени чақириб яна Худога бўлган ишончим ҳақида сўрарди. Унга Исо Масиҳ ҳақида, Худонинг инсоният учун режаси, менинг ҳаётимда қилган ишлари ҳақида гапириб бердим. У армиядан кетадиган вақтигача менга ёмон муносабатда бўлишлари, уриб тепмасликлари ва хўрламасликлари учун мени ҳимоя қилди. Шу воқеа туфайли менга бошқаларнинг муносабати ўзгарди. Албатта, кўпчилик менга қарши бўлиб қолди, бироқ Худо ҳақида билишни истаганлар ҳам бўлди ва менга яқинлашди. Худо ўша ерда то хизматдан кетгунимча мен билан бирга бўлди. Ўша ерда Худо билан бирга қўрқувимга қарши курашдим ва Худо бошқаларнинг ҳам юрагида ишлаганига гувоҳ бўлдим. ”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top