3:32

Муваффақият тарихи

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Ҳаётда ҳамма муваффақиятга эришишни истайди. Бунинг учун ҳар ким ўзи тўғри деб билган ишни қилади. Аммо муваффақиятга эришиш ҳақида суҳбатлашишдан олдин, бир йигитнинг ҳаётидан мисол келтирсак. Бу йигит 1871 йил Монреал деган шаҳардаги умумий мутахассислик бўйича касалхонада талаба-шифокор эди. Уни «Битириш имтиҳонларини топшира оламанми, қаерга ишга жойлашаман» деган саволлар қийнарди. У бир куни қўлига бир китобни олиб, ўн етти сўздан иборат жумлани ўқиб, ҳаётида жиддий ўзгариш бошлаганини фаҳмлади. Натижада у ўз даврининг машҳур ички касалликлар терапевтига айланди. У Жонс Хопкинс университети қошида дунёда донғи кетган тиббиёт мактабини ташкил қилди. У Оксфорддаги қироллик тиббиётининг профессори деган юксак унвонга сазовор бўлди.

Narrator 2 Бу инсон вафот этишидан олдин, ўзидан катта ҳажмдаги 1466 саҳифадан иборат китоб қолдирди. Бу унинг ҳаёти тўғрисидаги тарих эди. Унинг исми Уилям Ослер эди. Уни ҳаётида туб бурилиш ясаган жумла шундай эди: «Бизнинг бош вазифамиз – туманли олис келажакка қараб эмас, бизга аниқ кўринаётган йўналишдаги ҳозирги лаҳзаларда фаолият кўрсатишимиз зарур. » Бу жумлани ўқиган пайтидан 42 йил ўтиб, Уилям Ослер талабалар билан учрашувда шундай деганди: «Айтишларича инсон деган зот айрича «зўр мияга» эга бўлиши керакмиш. Бу нотўғри фикр.» Ҳатто ҳамкасблари ҳам уни ана шундай «мия» эгаси деб билишарди. Ҳар ҳолда Уилям тўрт университетнинг профессори, бир қанча оммабоп китоблар муаллифи эди.

Narrator 1 Хўш, унинг муваффақиятларининг сири нимада? Ўзининг эътироф этишича, ўтган ва келажакдаги кунлар ташвиши билан эмас, бугунги куннинг имкониятлари билан яшаш унинг ютуқларини таъминлаш керак. У Атлантика океанини улкан кемада босиб ўтганидан кейин, талабалар билан учрашувда шундай деганди: «Сиз механизмларнинг тўла қувват билан ишлашини, денгиз тўлқинларидан ҳимоя қилишни назорат қилишни чуқур ўрганинг. Сув кириб кетмаслиги учун зарур бўлган қурилмаларни ўз вақтида ишга солишни, атрофни ҳимоя тўсиқлари билан ўраб ташлашни билинг. Шундагина сиз ўз ҳаётингиз хавфсизлигини таъминлаган бўласиз. Ўтмишингизни мутлақо унутинг – тўсиб ташланг. Бизни ҳалокатга олиб бориши мумкин бўлган кечаги кундан ҳалос бўлинг. Айни вақтда ўтмишнинг юкини кўтариб олиб, бугун келажакнинг устига ағдарманг.

Narrator 2 Унинг сўзларига кўра, инсон ўтмишини бугундан қадай, тўсиб қўйган бўлса, келажак қаршисига ҳам ана шундай тўсиқ қўйиш керак. Келажак бу ҳозирги нафас олиб турган вақтдир. » У бугун билан яшаётга ва ҳаётда муваффақиятларга эришишни истаган инсон, ўтмишнинг аччиқ хотиралари, бугунги ҳаётга ёмон таъсир қиладиган юкини унутиши керак. Ундан ташқари номаълум келажак ҳақида ўйлаб сиқилиш керак эмас. Бу ҳам бугун олдимизда турган имкониятлардан фойдалана олиш имконидан маҳрум қилади. Шунинг учун ҳар бир киши бугун, қила олиши мумкин бўлган ишларга диққатини бутунлай қаратиши зарур. Бутун диққат эътибор қаратилиб, қилинган иш муваффақиятли бўлади. Шундай экан, бугун ўтмишингизни ҳам мавҳум келажак ҳақидаги ҳавотирларни ҳам йиғиштириб, фақат олдимизда турган ишларни диққат билан бажарайлик.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top