MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Муқаддас Руҳ сизга гапирганида, У сизга ҳақиқатни баён қилади. У сизга Шахс ҳақида гапиради. У сизга янги ҳаётингизнинг сабабчиси Исо Масиҳ ҳақида гапирмоқчи. Ҳақиқат бу Шахс. Муқаддас Каломни ўқиганмисиз? Шундай бўлса, Исо Масиҳнинг «Мен ҳақиқат ва ҳаётдирман» (Юҳ 14:6) дегани ёдингиздами? Агар биз чиндан ҳам Худованднинг фарзандлари бўлсак, Унга итоаткор ва садоқатли бўлсак, ҳаётимизнинг ҳар қандай онида ҳақиқат биз билан бирга бўлади. Исо Масиҳ ва шогирдлари бир неча марта қийин вазиятларда қолишган, бироқ улар билан бирга Исо Масиҳ бор эди. Бир куни шогирдлар тўфон ичида қолиб кетишди. Исо Масиҳ эса қайиқнинг орқа қисмида ухлаётган эди.

Narrator 2 Келинг, улар билан бирга эканимизни тасаввур қиламиз. Мана қаранг, шогирдлар шу дамда ваҳимага тушиб, «энди ҳалок бўламиз» деб ўйлашяпти. Уларнинг ҳолатидаги ҳақиқат шуми? Йўқ, Ҳақиқат қайиқнинг орқа қисмида ухлаяти. Ҳақиқат шуки, ҳозир Исо Масиҳ уйғониб, бўронни тинчлантиради. Мана шу шогирдлар тушган ҳолатнинг асл ҳақиқати. Биз ҳам, ҳаёт ташвишлари, муаммолари ичида бирор бир ёмон нарсани ўйлаймиз-да, мана шу ҳолатимизнинг ҳақиқати деб, тушкунликка тушамиз. Аслида шундай қийин вазиятларда ҳам асл Ҳақиқат биз билан бирга бўлади. Уни ёрдамга чақириш, ҳолатимиздан қутқаришни сўрашимиз керак. Ҳақиқат доимо сиз билан бирга ва ҳаётингизда ишлайди.

Narrator 1 Юқоридаги ҳолатдан ҳам бошқачароқ ҳолатда ҳақиқат қандай ишлаганига диққат қилинг. «Орадан кўп ўтмай Исо Наин деган шаҳарга кетди. Кўплаб шогирдлари ва анча халқ У билан бирга юришар эди. Исо шаҳарнигн дарвозасига яқинлашганда, бир бева аёлнинг яккаю ягона ўғли ўлигини кўтариб чиқаётган эдилар. Тумонат шаҳар аҳолиси у аёлни ўраб олган эди. Раббимиз Исо онани кўргач, унга раҳми келиб: — Йиғлама! – деди. У ёндашиб тобутга қўл тегизди. Тобуткашлар тўхтаб қолишди. Исо: — тур ўрнингдан! – деди. Ўшанда ўлик ростланиб ўтирди-да, гапира бошлади. Ҳаммани ваҳима босди. «Орамизда буюк пайғамбар пайдо бўлди, Худо Ўз халқини йўқлаб келди», — деганларича, Худони олқишлар эдилар. Шу тариқа Исонинг донғи бутун Яҳудия ҳамда ён-атрофдаги жойларга тарқалди. » (Лука 7:11-17)

Narrator 2 Ўша пайтда Исо Масиҳ ҳали пайдо бўлмасидан олдин, бева аёлдан, «Нима бўлди?», — деб сўраганингизда, у шундай деб жавоб берган бўларди: «Эрим жуда эрта оламдан ўтди. Мен ва ёлғиз ўғлим билан қолдик. Мен ўғлим доимо мен билан бирга бўлади, бирга яхши кунларни кўрамиз, уни уйлантираман, бола-чақасини кўраман ва у менга ғамхўрлик қилади, деб ўйлаган эдим. Аммо ҳозир у ўлди. Энди мен буёғига бир ўзим қандай яшайман!»- деган бўларди. Унинг ҳолатидаги ҳақиқат шуми? Йўқ. Ҳақиқат ўша яқин атрофда турган эди. Ҳақиқат бева аёлнинг ўғлига қўл тегизганида, ҳаммаси ўзгарди. Ҳаётингизда қандай ҳолат бўлмасин, то Исо Масиҳдан эшитмагунингизча, асл ҳақиқатни билолмайсиз. Исо Масиҳ асл ҳақиқатни намоён этганида, одамлар Худовандни улуғладилар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top