3:14

Худо Ғазаби 2 қисм

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Умримиз тугаб, охирги сонияларда Худованд ғазабига дучор бўлмаслигини билиб ҳотиржам бўлган инсон, яхши ва самарали ҳаёт кечирган ҳисобланади. Бугун суҳбатимиз давомида Худованд ғазабининг маъноси, унинг кўриниши ва ундан ҳалос бўлиш ҳақида суҳбатлашамиз. Худованд ғазаби ўзи нима? Бу саволга Римликлар китобидан жуда яхши ва тўғри жавобни олса бўлади. Унда ёзилишича у – гуноҳлар учун жазо. Калом шундай дейди: «Бундай ишлар қилиб юрганларни Худо маҳкум қилишда ҳақли эканини биламиз. Айни ишларни ўзинг қила туриб, шундай ишларни қилувчиларни ҳукм этсанг, Худонинг ҳукмидан қочиб қутуламан, деб ўйлайсанми, эй одам?» (Рим 2:3)

Narrator 2 Худованднинг Каломи ҳамма замонга мос келадиган, ҳеч ҳам ўзгармайдиган ва доимо ҳақиқат бўлган энг буюк неъматдир. Каломни чин дилдан қўлингизга олиб ўқисангиз, унинг айнан сиз учун ёзилганини ҳис қиласиз. Худовандга чин дилдан ишонсангиз, Уни билсангиз, Муқаддас Руҳ калом ўқишингиз давомида сизга қилган гуноҳларингизни бирма-бир кўз олдингизга келтиради ва қилишингиз керак бўлган ишларни гапиради. Биз Худо фарзандлари сифатида, Худовандимизнинг меҳрибон, қудратли, иноятли ва кечиримли эканини яхши биламиз. Шуни билгани ҳолда гуноҳ қилиб, Унинг илтифоти, мулойимлиги ва сабрининг чексизлигига бепарво қараб, оёқ ости қиламиз. Калом бизга шундай дейди: «Мана, сен саркаш ва тавба қилмовчи қалбинг туфайли Худонинг одил ҳукми амалга ошажак қаҳр-ғазаб кунигача ўзингга-ўзинг ғазаб тўплаб юрибсан-ку!»

Narrator 1 Кўриб турганингиздек, Худонинг ғазаби Унинг гуноҳларимизга муносабатидир. У Худо адолатинини намоён қилади. Агар Худо иноятини қабул қилган бўлсангиз-у, гуноҳ қилиб юрган бўлсангиз, Худо ғазабидан қочиб қутулишни ҳаёлингизга ҳам келтирманг. Чунки Худованднинг иноятидан татиб кўриб, яна гуноҳга қўл урган бўлсангиз, бунинг оқибати оғирроқ бўлади. Худованд ғазабини қандай намоён қилади? Худованд ғазаби ҳамма худосиз ва ёвуз кишилар устига осмондан тўкилади. Худованд Каломда шундай дейди: «Мана…Мен абадул абад тирикман. Ўлим ва тамуғ очқичлари Мендадир» (Ваҳ 1:18). Худованд ҳар бир кишига онг ва виждон ато этган. Худованд Каломини ўқимаган, У ҳақида эшитмаган инсон ҳам юрагида ёвузлик ва яхшилик билан курашади. Худованд бундайларни ҳам ҳукм қилади.

Narrator 2 Уларни ўз виждонларига кўра ҳукм қилади. Ҳар ким у Худони билиш-билмаслигидан қатъий назар ёмонликни яхшиликдан ажрата олади. Чунки улар Одам Ато ва Момо Ҳавонинг фарзандлари. Шундай экан, «ноҳақлик қилиб ҳақиқатни оёқ ости қилаётган барча бетавфиқ ва фосиқ инсонларга кўкдан Худонинг ғазаби тўкилишга тайёр» туради. Калом «Худо ҳақида эшитмаган», «Унинг иродасини билмаган» кишилар учун шундай дейди: «Худо ҳақида нимаики билиш мумкин бўлса, уларга равшандир: Худонинг Ўзи уларга зоҳир этган. Унинг ижод маҳсулию борлиқни яратганидан англашилади ва очиқ кўриниб туради. Шундай экан уларнинг узрлари йўқ. Чунки улар Худони идрок этганлари ҳолда, Уни Худо сифатида улуғламадилар. » (Рим 1:20-21).

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top