MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугун Исо Масиҳ билан учрашиб тақдирини бутунлай ўзгартирган Бартимус ҳақида гапириб бермоқчиман. Муқаддас Каломнинг Лука хушхабари 18:35 оятида кўзи кўр бир тиланчи ҳақида ёзилган. Биласизми, мен бу оятни бир неча марта ўқиганман, аммо Бартимуснинг имонидан бошқа нарсага эътибор қаратмаганман. Худо яқинда менга бу ҳақида бошқа томондан очиб берди. Унинг тиланчилик ҳаёти ва тақдири ҳақида жуда кўп нарсаларни билиб олдим. Келинг, шу парчани сизга ҳам ўқиб бераман. Исо Ерихо шаҳрига кириб келаётганда, бир кўр одам йўл чеккасида садақа сўраб ўтирар эди. Олдидан катта бир оломон ўтиб кетаётганини эшитган ўша кўр:

— Нима гап? — деб сўради. — Носиралик Исо ўтиб кетяпти, — деб жавоб беришди унга. Шунда кўр: — Эй Довуд Ўғли Исо, менга раҳм қил! — деб бақирди. Олдинда кетаётганлар эса: — Жим бўл! — деб кўрни койишди. У эса янада қаттиқроқ бақирди.

Narrator 2 Агар эътибор қилган бўлсангиз, Бартимуснинг ўзи Исонинг олдига келди. Унинг ўзи тақдирига кўниб яшашни истамади. У Исо Масиҳ унинг тақдирини ўзгартира олишига ишонарди. Бу ҳаракат йўлида у бошқаларнинг қаршиликларига ва гапларига ҳам аҳамият бермади. Худога чиндан ҳам яқинлашишни истаган одам фақат Худо ва ўзи ҳақида ўйлаши ва бошқаларнинг гап сўзларига аҳамият қилмаслиги керак. Бартимус шундай қилди. — Эй Довуд Ўғли! Менга раҳм қил! Шунда Исо тўхтаб, кўрни ёнига олиб келишларини буюрди. Кўр келгач, Исо ундан сўради: — Мендан нима истайсан? Сен учун нима қилай? — Ҳазрат, кўзларим кўрсин! — деди у. Исо унга: — Кўзларинг кўрсин, ишончинг сенга шифо берди, — деди. Ўша заҳоти у кўра бошлади. Сўнг Худони улуғлаганча, Исога эргашди. Буни кўрган бутун халқ Худога ҳамду санолар айтди.

Narrator 1 Фактларга қарайдиган бўлсак, у тиланчи бўлган. У тиланчи бўлган экан, демак унинг отаси ҳам тиланчи бўлган. Агар отаси ўзига тўқ одам бўлганида ўғлининг тиланчи бўлишига йўл қўймаган бўларди. Чунки қуш уясида кўрганини қилади. Ҳар доим шу атрофда тиланчилик қилиб юрадиган Бартимус бир куни Исо Масиҳнинг келаётганини эшитиб қолади. Буни эшитгач, Исо Масиҳ билан учрашишга қарор қилади. Кўзлари кўрмаса ҳам Исо келадиган йўлни топиб бориб, Унга шафқат қилишини сўрайди. Муқаддас Каломда жуда кўп хасталар шифо топиш учун Исо Масихнинг ортидан эргашишган. Унинг олдига келганларнинг ҳаммаси шифо топмай кетмаган. Умид ва ишонч билан келганларнинг ҳаммаси, муаммоларига жавоб топиб шодланиб қайтишган. Бартимус шулардан бири эди. У Масиҳ муаммосига ягона йўл эканига ишонарди. Кўр кўзини очишига шубҳа қилмаган.

Narrator 2 Агар Муқаддас Каломни ўқисангиз, унда турли кўринишдаги хасталар Масиҳ хақида жуда яхши билганини билиб оласиз. Аммо афсусланарли жойи шундаки, улар Масиҳни фақат шифолаш қудрати ҳақида билишган. Унинг гуноҳларни кечириш ва Осмон Шоҳлигига кириш учун йўл экани ҳақида эса жуда камдан кам инсонлар билган. Бартимусдаги биз қадрлашимиз ва ўрганишимиз керак бўлган нарса унинг астойдил қилган ҳаракатидир. У то Масиҳдан жавоб олмагунча Унинг ортидан эргашишда давом этди. У атрофдагиларнинг гап сўзларидан ҳам, таъқиқларидан ҳам чўчимади. Бу унинг ўз фикрида собит тура оладиган, олдига қўйган мақсади йўлида чекинмаслигидан дарак беради. www.najot.com cайтимиз сизга бу каби инсонлар ҳақида кўпроқ маълумот беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top