3:15

Юнуснинг итоатсизлиги

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Бугун Худовандга итоатсизлик қилишнинг оқибати ва қиймати ҳақида суҳбатлашамиз. Худовандга итоатсизлик ҳеч қачон изсиз кетмайди. Юнус пайғамбарнинг Худовандга қилган итоатсизлиги, унга бир умрлик сабоқ бўлди. Ëдингизда бўлса, Худованд Юнус пайғамбарга Найнаво шаҳридагилар учун хабар жўнатди. Ўшанда Юнус пайғамбар ҳам биз каби қайсар, Худованд қалбини тушунмайдиган, одамларни тоифаларга ажратадиган инсон бўлгани аниқ. Чунки, у Найнаво шаҳрининг аҳолиси, ўз халқига нисбатан адолатсиз ва ёмон муносабатда бўлгани учун, ҳаддан ортиқ гуноҳкор бўлгани учун, Худованднинг жазосига, лаънатига лойиқ, деб ҳисоблади. Айнан шу фикри уни Худовандга итоатсизлик қилишга мажбур қилди.

Narrator 2 Унинг ҳолатига ўзингизга қўйиб кўринг. Худованд сизга ҳаддан ташқари кўп ёмонлик қилган, душманлик қилган ва қаттиқ кўнглингизни оғритган инсонни тавбага келиши учун сизни юбормоқчи. Агар у инсон сизнинг сўзингизга қулоқ солмаса, Худованд уни қаттиқ жазолайди. Худованднинг у инсонни жазолаши сиз учун айни муддао. Шунинг учун ҳам, Худованд муждасини унга етказишга ошиқмайсиз. Юнус ҳам шундай қилди. У Худованднинг айтганидан бўйин товлаб, бошқа жойларга қочиб кетмоқчи бўлди. Аммо Худовандга қилинган итоатсизлик жазосиз қолиб кетмайди. Худованд Юнусни балиқ қорнида уч кечаю-уч кундуз қолдириш билан жазолади. Ўша ерда қилган ишидан тавба қилиб Худованддан яна бир имконият беришини сўради.

Narrator 1 Хўш, Худованд иккинчи имкониятни берадими? Баъзан ҳа, баъзан эса йўқ. Иккинчи имкониятни бериш ё бермаслик Худованднинг ихтиёрида. Биз бунга бирор нарса деёлмаймиз. Худованд Юнусга иккинчи имкониятни берди. Ўшанда иккинчи имкониятни бемай, Худованд Юнус пайғамбар ўрнига бошқа бир кишини юбориши ҳам мумкин эди. Аммо Яратувчи унга яна бир имконият берди. Юнус эса иккинчи имкониятдан жуда яхши фойдаланди. Гарчи ич-ичидан Найнаволикларнинг қутулиб қолишини истамаса-да, Худованднинг амрини бажарди. Ҳеч қачон Худованд яна бир имконият берар экан, деб Худовандга итоатсизлик қилишни ҳаёлингизга ҳам келтирманг. Чунки итоатсизликнинг оқибати жуда ҳам ёмон бўлиши мумкин.

Narrator 2 Мусо пайғамбар ҳаёти ҳақида жуда яхши билсангиз керак?! У Исроил халқи билан Худованд ваъда қилган ерга етай деб қолган пайтда, эҳтиётсизлик қилиб, Худованд шарафини ўзлаштириб олди. Бу жуда катта итоатсизлик эди. Худованд халқнинг нолишларига жавобан, Мусога: «Қояга асони теккиз, ва сув чиқади», — деган эди. Бироқ Мусо халқнинг нолишларига, чидамсизлиги ва садоқатсизлигига чидай олмай: «Тингланг, эй исёнкорлар! Биз мана шу қоядан сизларга сув чиқазиб берайликми?» — дея Худованднинг шарафини ўзлаштириб олди. Бу ишни аслида Худованд қиларди. Худованд аралашмаса, Мусо ҳеч ким эмас. бироқ шу жойда Мусо бу ишга ўзини ҳам Худованд билан тенг даҳлдор кўриб, хато қилди. Унга эса иккинчи имконият берилмади. Шу қилган иши учун ваъда қилинган ерга кирмайдиган бўлди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top