3:23

Масиҳийларнинг муҳаббати

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Агар ёдингизда бўлса, ўтган сафарги суҳбатимизда Худованднинг бизга бўлган шартсиз ва чексиз муҳаббати ҳақида гаплашган эдик. Бугун эса мана шу муҳаббатга имонлиларнинг жавоби ва бу жавобнинг натижаси ҳақида суҳбатлашамиз. Аслида Худованднинг муҳаббатига қандай жавоб беришимиз керак. Худовандга биздан нима керак? Бу саволга Исо Масиҳ аллақачон жавоб бериб бўлган. Таврот тафсирчиси бўлган бир киши Исони синаш ниятида Ундан энг буюк амр нималигини сўрагани ёдингиздами? Масиҳ шундай жавоб берган эди: «Раббинг бўлган Худовандни бутун қалбинг билан, бутун жонинг билан ва бутун онгинг билан севгин» (Мат 22:36). Агар Худованднинг бизга бўлган севгисини тўлиқ тушуниб етолсак, Худовандга ҳам юқоридаги оятда ёзилгани каби жавоб бера оламиз.

Narrator 2 Ўйлаб кўринг, бутун дунёдаги одамларга нима керак. Улар ҳамма нарсага ўз кучлари билан эришишлари мумкин, бироқ Худо муҳаббатини ёки инсон муҳаббатини пул билан сотиб олиб бўлмайди. Ҳаммага, олимга ҳам, деҳқонга ҳам, болагаю, катта одамга ҳам, ичувчи ароқхўру, беҳаё фоҳишага ҳам, фермеру, докторга ҳам ҳамма ҳаммага муҳаббат керак. Ҳеч бир одам йўқки, севилишни истамаса. Худованднинг бизга бўлган севгисини англаган заҳотимиз, мана шу севгига жавоб беришни истаб қоламиз. Худованд севиш учун, нажот бериш учун сизни танлабдими, демак сиз учун Худонинг мақсади бор. Худованднинг муҳаббатини англаб, жавоб беришни истаганимизда, Унинг Муқаддас Руҳи ва муҳаббати қалбимизни тўлдиради.

Narrator 1 Бизнинг вазифамиз мана шу севгини бошқалар билан бўлишиш. Бир воқеани айтиб берай, кейин суҳбатимизни келган жойидан давом эттирамиз. Бир имонли эр-хотин фарзандсизлик туфайли болалар уйидан бола олишмоқчи бўлишибди. Улар ўзларига ёққан бир болани ёнларига олиб, унга ёққан, керак бўлган ҳамма нарсани олиб беришга ваъда беришибди: «Бизга ўғил бўласанми? Агар бизга ўғил бўлсанг, ҳамма нарсанг бўлади. Ўйинчоқларинг, кўпгина чиройли кийимларинг, ўз хонанг ва сен ёқтирган егуликлар ҳамма ҳаммаси бўлади. Хўш, нима хоҳлайсан? – Мени кимдир севишини хоҳлайман ҳолос». Мана шу биргина жавоб масиҳий ота-онани ўйлантириб қўйди. Болакайга чиройли ўйинчоқлар, ҳашаматли уй ва алоҳида хона керак эмас. Унга бор йўғи муҳаббат керак эди.

Narrator 2 Бизнинг бу дунёда самарали хизмат қилишимиз яқинимизни, атрофимиздагиларни сева олишимизга боғлиқ. Агар уларни сева олсак, мақсадимизга эришамиз. Сева олмасак, Худованднинг хизматини амалга ошира олмаймиз. Исо Масиҳ айтган икки буюк амрга амал қилсак, Худованднинг муҳаббатига жавоб бера олган бўламиз. Худовандни севиб, яқинимизни севмаслик мумкин эмас. Биз бу икки амрга баробар амал қилишимиз керак. Бу муҳаббатни инсон юрагига мажбурлаб сингдириб, тушунтириб бўлмайди. Бу муҳаббат ҳар бир инсон билан Худо ўртасидаги муносабат орқали шаклланади. Худовандни чин дилдан қидирган инсон Худо муҳаббатига ҳам эга бўлади. Шу муҳаббатни англагач эса, унга жавоб беришга истак уйғонади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top