3:13

Павлус ва Ëпиқ эшиклар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Ҳаётимиз Худованд билан бирга кечадиган сўқмоқ кабидир. Тасаввур қилинг, Худованд сизга бирор бир топшириқ берганини ҳис қилдингиз. Қилишингиз керак бўлган ишга астойдил тайёргарлик кўриб, ишни бошладингиз, лекин иш ўхшамаяпти. Ҳеч ҳам ишингиз олға силжимайди. Шунда кўпчилик: «Демак, бу Худонинг иродаси эмас экан-да!» дейишади. Худовад сизни Ўзи билан мулоқотга чақиради. Худованд сизга Ўз режаси ва иродасини кўрсатиш учун бирор бир ҳолатни олдингизга қўйганида, уни таҳлил этишга шошилманг. Биз олдимизга қўйилган имконият ёки ҳолатни кўрамизда, шошилинч хулоса чиқарамиз. Бундай пайтда Худованд бизни бир йўналиш бўйича, аста-секин бошлаб бормоқчи, биз эса дарҳол ўз ўлчовимиз билан ўлчаб, нотўғри хулоса чиқариб қўямиз.

Narrator 2 Бизнинг фикримиз ўзимизга тўғри бўлиб кўринади. Инсоний мантиққа суяниб, ҳулоса чиқарамиз-да, ишни бошлаймиз. Мана шунда ҳаммаси тескари кетади. Кўпгина ҳолларда Худованд сизни чақириб, бирор бир йўналиш берар экан, У сиздан Худованд учун бирор нарса қилишингизни истамайди. У сиз турган жойда ва ҳолатда нима қилмоқчилигини англашингизни истайди. Шунинг учун ҳам келинг, Муқаддас Каломдан Худованд ҳаворий Павел ҳаётида қандай ишлаганини кўрамиз. «Павел билан йўлдошлари Фригия ва Галатия юртларидан ўтишди, чунки Муқаддас Руҳ Асияда Худо сўзини тарғиб қилишларига тўсқинлик қилди. Мисия чегараларига яқинлашганда, Битинияга бормоққа интилдилар, лекин Исонинг Руҳи яна уларга ижозат бермади.» (Ҳав 16:6)

Narrator 1 Эътибор қилган бўлсангиз, ҳар сафар Павел билан ҳамроҳлари, Худованд хизматини ўзлари тўғри, деб ўйлаган жойдан бошлашмоқчи бўлганида, Муқаддас Руҳ уларни тўхтатган. Улар узоқ йўл юришган, йўлда учраган, шаҳарлардан бирига кирмоқчи бўлишди, Худованд уларга яна «Йўқ» деди. Худованд режасини билиш учун, охири улар бир жойда тўхташди. Каломда бу ҳақида шундай ёзилган: «Шундай қилиб, Мисия юртидан ўтиб, Троас шаҳрига тушиб келдилар. Ўша кечаси македониялик бир одам Павелнинг тушига кирди. У Павелнинг қаршисида туриб: «Македонияга келиб, бизга ёрдам бергин!» — деб ёлворар эди. Павелнинг кўрган бу кароматли тушидан кейин бизлар дарҳол Македонияга бориш ҳаракатини қилдик» (Ҳав 16:8-10).

Narrator 2 Ишончимиз комил-ки, Павел билан унинг ҳамроҳлари Троас шаҳрига келганида, Худованддан нега икки марта олдиларида эшик ёпилганини сўраганлар. Улар ибодат қилиб, Худованд режасини баён қилишини сўраганлар. Уларнинг ибодатига яраша Худованд Павелнинг туши орқали жавоб берди. Шундан кейин, Худованд уларни ўша ерлик аҳолига Хушхабарни етказишга чақираяпти, деган хулосага келишди. Балки жавоб олгунларича бир муддат ўша ерда қолишгандир ҳам. Ниҳоят Худованд уларнинг олдида бир эшикни очди. Сизнинг олдингизда ҳам эшик ёпилган бўлса, ҳавотир олманг, бир оз тўхтаб, ибодат қилинг. Худованд сизга тўғри эшикни кўрсатади. www.najot.com сайтимиз сизга Худованднинг инсонлар билан муносабати ҳақида жуда кўп маълумотларни бера олади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top