3:11

Юсуф ва акалари 03

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азиз дўстларимиз билан яна соғ-омонликда учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, Юсуфнинг ҳаёти ҳақида Худо Ўз Сўзида кўп жой ажратган.

Ҳар бир инсон Юсуфнинг намунали ҳаётидан кўпгина сабоқ олса бўлади. Азизлар, келинг яхшиси, ҳикояни тинглашда давом этамиз. Акалари Юсуфни тобора ёмон кўриб қолдилар. Ёқуб хонадонида жуда хавфли вазият пайдо бўлди. Тасаввур қилинг-а, бир инсоннинг бошқа инсонга нисбатан нафрати кучайган одамни.

Ундаги нафрат уни ҳар қандай шафқатсизликка етаклайди. Юсуфнинг акалари ҳам шу ҳолатга келиб қолдилар. Балким, улар ўзларининг нафратини, ҳасадини амалга ошириш учун бир-бирига Юсуфни қандай қилиб йўқ қилиш ҳақида режалар айтган бўлишлари мумкин.

Уларнинг хаёлида укасини ўлдириш режа-ю хоҳиши тобора пишиб етилаётган эди. Худога шукур-ки, бу мураккаб вазиятни Қодир Худо ўз назоратига олади. Парвардигор Ёқубнинг ўғли Юсуфни танлаганини тушлар орқали билдиради.

Яратган Эгам Таврот, Пайғамбарлар даврида Ўз ваҳийсини турли хил кўринишда беради. Бу ваҳийлар кўпинча туш орқали ҳам берилган. Иброҳим пайғамбарга Худо биринчи марта яҳудий халқининг Мисрга асирга тушишини туш орқали билдиради. Бу ҳақида Ибтидо китобининг15-боби 3 оятида ёзилган.

Парвардигор Ёқубга туш орқали тоғаси Лобоннинг уйида кўп бойлик беришини таъкидлайди. Ва ниҳоят Яратган Эгам Юсуфга ўз оиласига раҳнамо бўлишига туш орқали ишора қилади. Худованди Карим Юсуфга иккита туш беради. Биринчи тушида Юсуф акалари билан экинзорда ўт боғлаётган бўлишади.

Юсуф қараса, у боғлаган ўт боғлами тик турган экан. Акалари боғлаган ўтлар боғлами эса айлана шаклда бўлиб, Юсуфнинг боғлаган ўтига таъзим қилаётган эмиш. Юсуф тушида кўрганларини акаларига сўзлаб беради.

Акалари унга жаҳл қилиб шундай дейишади: “Наҳотки сен бизнинг устимиздан подшоҳ ёки ҳукмрон бўлмоқчисан?” Биринчи туш экинни йиғиб олиш жараёнида кўрсатилади. Бу туш орқали Юсуф қандай қилиб раҳнамоликни олишига ва бу ҳокимият қандай қилиб кучга киришига ишора қилади.

Биз бу ҳақда кейинги ҳикояларимизда тинглаймиз. Юсуф иккинчи марта Худодан туш олади. Тушида қуёш ва ой ҳамда ўн бир юлдуз Юсуфга таъзим қилаётган эмиш. Тушнинг таъбирига кўра, қуёш ва ой – Ёқуб ва хотинлари, ўн бир юлдуз эса акалари бўлади.

Ёқуб бу тушни эшитгач Юсуфни койиб: “Бу кўрган тушинг қандай туш экан? наҳотки мен, онанг ва акаларинг сенинг оёқларингга йиқилиб таъзим қилсак?” – дейди-ю, лекин Юсуфнинг айтиб берган туши Ёқубни ўйлантириб қўяди.

Ёқуб бу туш Худодан эканлигини англаб етади. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top