Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Бизнинг ҳатти-ҳаракатларимиз Худовандга қанчалик ишонишимизни кўрсатади. сўзларимиздан ҳам олдин атрофимиздагилар қилаётган ишимиздан, яшаш тарзимиздан бизнинг Худованд билан муносабатимизни билиб олишлари мумкин. Худованд сизга қилмоқчи бўлган ишини маълум қилганида, ишончингиз учун энг аҳамиятли ҳолат пайдо бўлади. Ўша пайтда имонингиз синалади. Муқаддас Каломда ҳазрати Довуд ўз имонини намоён қилгани ҳақида ёзилган. 1 Шоҳ 16:12-13 оятларда Худованд Шомуил пайғамбар орқали Довудни Исроилнинг кейинги шоҳи этиб тайинлади. 1 Шоҳликлар 17 бобда эса Худованд Довудни Ўзи қилаётган ишнинг қоқ марказига олиб келиб қўйди. У пайтда Шоул ҳали ҳам шоҳ эди. Исроилликлар Филистийлар билан жанг ҳолатида эди.
Narrator 2 Ҳали ҳам бола бўлган Довуд, отасининг буйруғи билан акаларини кўришга келади. Довуд етиб келганида, бўйи уч метр келадиган баҳайбат филистин жангчиси Гўлиёт исроил аскарларини чақриб, уларни ва Худони ҳақорат қилаётган эди. Гўллиётнинг бир ўзига чиқадиган мард аскар топиламай, исроилликларни ваҳима босганди. Шунда Довуд акаларидан сўради: «Бу суннатсиз Филистий ким? Нега у Худованд халқини ҳақорат қилмоқда?» Ўша пайт Довуднинг ҳам имони синаладиган пайт эди. У Худованд уни ўша жанг майдонига етказиб келганини англаган ҳолда, ўша баҳайбат, дарроз филистийга бас кела оламанми, деган фикрларни бошидан ўтказган бўлса керак. У инсон сифатида ўзининг кучи ва имкониятларини Гўлиётники билан солиштиргани аниқ. Аммо у ўзига эмас, Худовандга ишониб, Гўлиёт билан уришишга қарор қилди.
Narrator 1 У шундай деди: «Шерлар ва айиқлар чангалидан қутқарган Худованд мени ўша филистийнинг ҳам қўлидан қутқаради» (1Шоҳ 17:37). Довуд аскарлар каби, совутлар ва қиличлар билан жанг қилиб кўрмагани боис, уларни кийишдан ва қурол олишдан воз кечди. Унинг ўрнига ўзининг чилвирини ва бир нечта тошни олди ҳолос. У Гўлиётнинг олдига чиқар экан шундай деди: «Сен менинг қаршимга қилич ва найза билан чиқибсан, бироқ мен эса сен билан жангга Исроил армиясининг Худоси Эгамиз номи билан чиқаман. Бу кун Худованд сени менинг қўлимга топширади…шунда бутун дунё Исроилнинг Худоси ҳақиқий ва тирик Худо эканлигини билиб олади. Бу ерда тўпланганлар ҳам Худованд Ўз халқини қилич ва найза билан қутқармаслигини, бу жанг Худовандники эканлигини билиб олишади.
Narrator 2 У сени бизнинг қўлимизга беради. (1 Шоҳ 17:45-47). Довуд Худованд номи билан Гўлиётни енгди ва Исроил лашкари ғалаба қозонди. Довуднинг қилган ишидан ва сўзларидан у Худовандни Қутқарувчи деб ишонган. У: «Худованд қудратли ва У Исроил лашкарини ҳимоя қилади», — деди. Унинг ҳаракатларидан, Довуд чиндан ҳам Худо ҳақида ўзи айтган сўзларга ишонишини кўришимиз мумкин. Ўшанда жуда кўпчилик, Довудни ёш ва аҳмоқ болакай деб ҳисоблашган. Гўлиёт ҳам унинг устидан кулди. Бироқ Худованд Довуднинг ишончи орқали Исроил халқини қутқарди. Сизнинг имонингиз нима дейди? Ҳаракатларингизни кузатинг. Сиз Худованд ҳақида нимага ишонасиз? Буларнинг ҳаммасини ўйлаб кўриш ва тўғри йўлга тушиб олишга ҳали вақтингиз бор.