3:11

Оиланинг таъсири

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Ота-онанинг ҳаёти фарзандлар учун жуда катта ўрнак. Ҳаётда ҳар бир қадамни босиб ўтар экансиз, сизни диққат билан кузатиб турганлар борлигини асло унутманг. Улар сизнинг фарзандларингиз. Улар сизнинг биринчи ҳакамларингиз, келажагингиз ва ҳосилингиздир. Келажакда яхши ва баракали ҳосил йиғиб олишни истасангиз, ҳар куни яшаб ўтаётган кунингизга эътибор қилинг. Ножўя қилган хатоингиз уларнинг назаридан четда қолмайди. Сизнинг имон билан яшаб ўтган йўлингиз, уларда ҳам имон ва итоатни шакллантиради. Бу ҳақиқат ҳаётда имон билан яшаган инсонларнинг ҳаётида тасдиқланган. Бир танишим бўларди. У фарзандларининг қилган ҳатти ҳаракатларида, аввалроқ ўзларининг яшаб ўтганлари, Худо билан бирга бошидан кечирганларининг таъсири катта бўлганини айтганди.

Narrator 2 Йиллар ўтиб, фарзандлар катта бўлди. Улар ўз йўлларини танладилар. Ўғил бир жамоатнинг бошлиғи бўлди. Бир куни у отасига қўнғироқ қилиб, «Ота, жуда узоқ бир жойдан учта жамоат менга қўнғироқ қилишди. Уларнинг уччаласи ҳам жамоатларида чўпон бўлишимни исташмоқда. Биринчи иккита жамоат жуда ҳам катта, анча ўзини тутиб олган жамоатлар. Охирги учинчиси эса, ҳали энди шаклланаётган жамоат. Улар менинг йўл ҳаражатимни ҳам кўтара олмас эканлар. Нима дейсиз, қай бирини танлай?» Отаси унга қай бирини танласанг ҳам ўз хоҳишинг, дея ўғлининг имонини синаб кўрмоқчи бўлди. Ўғил эса учинчи жамоатга бормоқчи эканини маълум қилди. У отасига жуда ҳам оқилона жавоб берди.

Narrator 1 Мен йиллар давомида сиз ва онамнинг Худовандга қандай имон келтирганингизни, У билан бирга оғир дамларда яшаб ўтганингизни кўрдим. Худованд сизларни ва бизни муҳтожликда қолдирмади. У бизнинг ҳамма муҳтожлигимизни Ўзининг итояти ва қудрати билан қондирди. Итоатингиз туфайли У сизларни марҳаматлади. Мен ҳам шундай қилмоқчиман, деди.

Чиндан ҳам оиладаги ота-онанинг Худованд билан муносабати, бу муносабатдаги жараён фарзандлар юрагининг шалланишида таъсир этмай қолмайди. Фарзандлар, имон ва бўйсуниш қандай бўлишини ота-онадан кўриб ўрганишади. Ҳар сафар Худовандга итоат ёки итоатсизлик қилар экансиз, бу нарса фарзандларингиз руҳий ҳаётига таъсир этмай қолмаслигини унутманг.

Narrator 2 Иброҳим пайғамбарнинг итоати унинг оиласига ҳам қаттиқ таъсир қилди. Ҳатто пайғамбар Малаҳи ҳам бу ҳақида шундай деган эди: «У художўй зурриётни қидиради… Шунинг учун ҳам руҳингизни қўриқланг ва ёшликдаги турмуш ўртоғингиз билан имонни маҳкам ушланг» (Мал 2:15) Имонли ва итоатли одамнинг улуғлаши ҳаётида Худованд ҳузурини ҳис қилгани, унга эга бўлганининг қувончли жавобидир. Худонинг ҳузурида биринчи бўлиб қилган ҳатти-ҳаракати ўша инсоннинг ҳақиқий юрагини очиб беради. Шундай экан, ҳар сафар Худованд билан муносабатда бўласизми, ё йўқми, буларнинг бари келажакда изсиз кетмаслигини инобатга олиб қўйинг. Фарзандлар, оила ва Худованд сифатлари ҳақида билишни истасангиз бизнинг www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top