3:30

Эрта йўл-йўриқ

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрли ота-оналар. Фарзанд ёшлигидан бекорчи ва зарарли одатларга ўрганмаслиги керак. Унинг келажакда ҳам жисмонан ҳам руҳан соғлом фарзанд бўлиши учун унга ёшлигидан инсоният, Худованд ва ҳаёт ҳақида ўргатиб бориш лозим. Баъзи фарзандлар ҳаётни англай бошлаганидан атрофидагиларни ўзи каби яхши ва беозор деб ўйлайди. Бошқалари эса ёшлигидан ҳаётни ўрганишга анча зукко бўлиб, атрофидагиларни кузатади ва уларнинг у ўйлаганчалик яхши эмаслигини фаҳмлаб олади. Атрофидагиларни ўзи каби яхши деб ўйлайдиган фарзанд ўсмир ёшига келганда, инсонларнинг қабиҳлигидан таъсирланади, бу ҳам унга стресс беради. Фарзандимиз шу стрессга тушмаслиги учун, тез-тез у билан ҳаёт ва инсонлар, Худованднинг инсониятга берган амрлари ҳақида суҳбатлашиб туриш, фойдали.

Narrator 2 Ëшлигидан Яратувчининг инсониятни яратишдан мақсадини билган бола, келажакда Худованд мақсадини амалга оширишга ҳаракат қиладиган инсон бўлиб етишади. Ўсмир ёшида учраши мумкин бўлган яна бир муаммо бу зарарли одатларни ўзлаштириб олишдир. Болалар кўчада, мактабда ёки коллежларда тенгқурлари орасида бир-иккита аҳмоқ боланинг сўзига кириб, тамаки чекиб кўриши мумкин. Агар ота-она сифатида бунинг олдини олмасангиз, болангиз эътиборсизлигингиз учун зарарли одатларни ўзлаштириб олади ва соғлиғига зиён етказади. Болангиз ҳали тамаки билан тўқнаш келмай туриб, унда тамаки чекиш фикрларидан иммунитет ҳосил қилинг. Бунинг учун фарзандингиз билан ўтириб, тамакининг зарари ҳақида суҳбатлашинг.

Narrator 1 Суҳбат давомида ҳаётий фактларни келтиринг. Унинг организмга бўлган зиёнини фактлар билан тасвирлаб беринг. Бунинг ўзи етарли эмас. Иложи бўлса, тамакининг зарарлари ҳақидаги филмни у билан бирга кўринг. Фарзандингизнинг қизиқишига қараб унга таъсир қиладиган мисолларни беринг. Масалан, энг оддий кўриниб турган мисоллардан бири: тамаки чеккан кишининг териси ўз рангини йўқотади, осилиб салқиб қолади. Ундай киши чекмайдиган кишига қараганда қарироқ кўринади. Тишлар сарғаяди, тинимсиз йўталади ва сочлар тўкилади. Юрагимиз ўз вазифасини тўлиқ ва қийналмай бажариши учун жуда кўп миқдорда кислородга муҳтожир. Унинг пасайиши эса юрак, ўпка ҳамда бошқа аъзолар хасталанишига замин яратади. Чекувчиларнинг барчаси жисмоний томондан заифлашиб боради.

Narrator 2 Масалан, соғлом одам узоқ масофани босиб ўтганида томир уриши 120-130 тагача етса, чекувчида бу кўрсаткич 150-160дан ошади. Тинч ҳолатда юрак бир дақиқада 70 маротаба қисқаради, бу бир кеча кундузда 2200 литр қон айланиши демакдир. Кашандада эса юрак қисқариши 15-20 фоиз кам, яъни бир кеча кундузда 1000-1400 литр атрофида бўлади. Чекувчилар организми ўзгариб боради ва моддалар алмашинуви бузилиб, бўғимларда оғриқлар пайдо бўлади. Бундан ташқари, витамин Е ва аскорбин кислотаси камайиб кетади. Статистик маълумотларга кўра, миокард инфарктидан нобуд бўлиш ҳолати чекувчилар орасида чекмайдиганларга нисбатан 5 баравар кўпроқ. Мияга қон қуйилиши эса 3-4 баравар ортиқ. Шуларни фарзандингизга эслатган ҳолда уни бу йўлдан қайтаринг. Кўпроқ маълумот учун бизнинг www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top